Азоналлик (юн. а – инкор қўшимчаси ва зоне – зона) – мавжуд ҳудуднинг зонал хусусиятлари билан боғлиқ бўлган бирон ҳодисанинг тарқалиши (қаранг Географик зоналлик). Азоналлик текисликларда табиий азоналлик (иқлимий азоналлик, тупроқ, азоналлиги, ўсимлик азоналлиги, ландшафт азоналлиги ва бошқалар) ва тоғларда баландлик азоналлиги бўлиши мумкин. Ернинг ички кучлари (геологик тузилиши, релефнинг морфоструктураси ва ҳоказо) билан боғлиқ. Азоналлик омилларининг та’сири тоғларда кескин билинади. Азоналликнинг зоналлик билан бирга регионал ландшафт комплекслари шаклланиши аниқланади. Азоналликнинг бир тури – интразоналлик.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил