Azor antitsikloni
Азор антициклони – Атлантика океанининг Шимолий ярим шардаги суб-тропик ва тропик қисми устидаги юқори атмосфера босими области. Маркази – 35-параллелда, Азор антициклони яқинида. Азор антициклонининг бир тармоғи қишда Сахрои Кабирга, езда эса Ўрта денгизга ва Жанубий Европага кириб боради. Азор антициклонининг марказида босим январда 1022 мб дан юқори, июлда 1025 мб дан зиёд. Азор антициклони океаннинг шу қисмида бутун йил давомида сиклонларга нисбатан антициклонларнинг кўп бўлиб туришидан вужудга келади. Азор антициклони Шимолий Тинч океан антициклони билан Шимолий ярим шардаги денгиз тропик ҳаво массаларининг маркази ҳисобланади. Бу ҳаво массаларининг Атлантика қутбий фронтида қутб ҳаво массалари билан ўзаро тўқнашиши натижасида океан устида кўплаб сиклонлар вужудга келади, бу эса Европа об-ҳавоси ва иқлимига катта та’сир кўрсатади. Азор антициклонининг ички қисмида булут кам, ҳаво қуруқ бўлади. Азор антициклонининг анча қуйи кенгликларида, экваторга яқин жойларида Шимолий Атлантика пассат шамоллари эсиб туради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |