Azoriqa
Азориқа - хаворижларнинг фирқаларидан бири бўлиб, унинг бошлиғи ва асосчиси Абу Рошид Нофе’ бин Азрақ. Абу Рошид Нофе’ бин Азрақ уч юздан ортиқ отлиқ одамлари билан Абдуллоҳ бин Зубайр (р.а.) халифалиги ҳудудига кирувчи Аҳвоз, Форис ва Кирмон минтақаларини эгаллаб, ўша ердаги волийлар устидан ғалаба қозонади. Уммавий халифалиги қўмондони Муҳаллаб бин Абу Суфра (в. 83/702) Азорақа фирқасига ўн тўққиз йил қарши курашиб тор-мор келтиради. А. фирқасининг машҳур қўмондони Қотарий ибни Фужоа (78/697й.в.э.) бўлган. А. фирқаси ўз фикрларида ва ҳукмларида ҳаддан ошган эдилар. Улар ўзларига мухолиф бўлган барча мусулмонларни мушрик деб айтадилар ва уларнинг да’ватига шошилмайдиган ҳамда мазҳабларини қўллаб-қувватламайдиган кишиларнинг ҳатто ёш болалар ва аёллар қонини ҳалол дейдилар. Улар Али бин Абу Толиб (р.а.)ни кофирга чиқариб, у зотнинг қотили Абдураҳмон ибн Мулжамни улуғ шаҳид деб ҳисоблайдилар. Мусулмон ва бошқаларга ҳам кенг кўламда адоватда бўлган. Улар бошқа мусулмонлар билан бирга намоз ўқишни ҳаром қилиб, улар билан қуда-анда бўлишни ҳам, сўйган жонлиқларни ейишни ҳам ўзларига ҳаром қилганлар. Мусулмонлар яшайдиган диёрни “Дорул-ҳарб (кофирлар диёри)” деб э’тибор қилишган. Шунингдек ба’зи бир шар’ий ҳукмларни ҳам бекор қилишган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 22-23.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |