Azotfiksatsiya
Азотфиксация, азот тўплаш – микроорганизмларнинг молекуляр азотни ўзлаштириб, ундан азотли бирикмалар ҳосил қилиш жараёни. Асосий азот тўпловчи микроорганизмлар туганак бактериялардир. Уларга дуккаклиларда ва бошқа ўсимликлар билан симбиоз яшаб, атмосфера азотини ўзлаштирувчи бактериялар ҳамда кўк-яшил сувўтлар, азото-бактер, актиномицетлар, клостридиялар вакиллари ва бошқа тупроқ бактерияларидан иборат эркин яшовчи микроорганизмлар киради. Молекуляр азотни биологик ўзлаштирувчилардан рационал фойдаланиш ҳосилни оширишга ва минерал ўғитлардан тежамли фойдаланишга им-коният яратади.Франсуз олими Ж. Буссенго юксак ўсимликлар, мас, дуккаклилар билан симбиоз ҳолатда яшовчи азот тўпловчилар устида биринчи аниқ тажрибалар ўтказган (1838). Инглиз олимлари Г. Гелригер ва Г. Вилфарт ўз илмий ишларида дуккакли ўсимликлар илдизидаги сўгалсимон ўсимталар билан ўсимликнинг эркин азотни тўплаши ўртасида боғлиқлик борлигини исботлаб бердилар (1888). 1866-йилда рус олими М. С. Воронин туганак тўқималаридаги микроскоп таначаларни тавсифлаб берган. Голланд микробиологи М. Бееринк 1888-йилда ту-ганак бактерияларни тоза ҳолда ажратиб олган. У туганак бактериялар молекуляр азотни ўзлаштириб, туганаклар ҳосил қилишини асослаб берди. Рус олими С. Н. Виноградский 1893-йилда биринчи бўлиб азот тўпловчиларни тоза ҳолда ажратиб олишга муваффақ бўлди. Бу Cлостридиум пастеурианум деб аталган спора ҳосил қилувчи анаэроб таёқчалар эди (қаранг Ана-эроблар). М. Бееринк 1901-йилда молекуляр азотни ўзлаштириш қобилиятига эга бўлган аэроб бактерия – Азотобаcтер ни кашф қилади (қаранг Аэроблар).Тоза бактериялар газсимон азотни ўзлаштирмайди. Бу жараён фақат юксак ўсимликлар билан симбиоз ҳолатда юз беради. Бактериялар ўсимлик синтез қилган органик бирикмалар билан, ўсимликлар эса ўз навбатида туганаклардаги боғланган азот бирикмалари билан озиқданади. Богланган азот туганаклардан аминокислота шаклида ўсимликнинг ер устки қисмига ўтади. Ўзлаштирилган азотнинг бир қисми илдиз орқали тупроққа ўтади. Унумли азот тўпланишини та’минловчи дуккакли ўсимликлар билан туганакли бактериялар ўртасидаги муносабат ма’лум тадбирлар мажмуаси (оптимал на-млик, яхши аэрация, температура, рН, ҳаракатчан фосфор, калий, микроэлементларнинг бўлиши ва бошқалар) ёрдамида амалга ошади. Ғўза – беда алмашлаб экишда беда туга-нак бактериялари ҳар гектарда 100–150 кг азот тўплайди.Эргаш Зиямуҳамедов.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |