Азра Акıн (1981-йил 8-декабрда туғилган) – туркиялик актриса, раққоса, модел. 2002-йил 7-декабрда Лондонда ўтказилган „Дунё гўзали“танлови совриндори. У "Яğмур Заманı"[1] сериалидаги роли билан дунёга танилган.

Азра Акıн

Акин 2004 Мегаҳит-Халқаро Ўрта ер денгизи қўшиқ танлови
Фуқаролиги  Туркия
Бўйи 1.76 м
Турмуш ўртоғи Атакан Кору (2017)
Болалари 1
Мукофотлари

Гўзаллик танлови совриндори Унвон Туркия гўзали 2002(Ғолиб) Дунё гўзали 2002

(Ғолиб)

Биографияси

Акıн Голландиянинг Алмело шаҳрида турк оиласида туғилган. Унинг отаси (Назıм) ва онаси (Айда) 1971-йилда Туркиядан Нидерландияга кўчиб ўтишган. Акıннинг Дорук исмли синглиси бор[2]. 1998-йилда 17 ёшида Акıн 1-марта Туркияда энг яхши модел сифатида танланган; Кейин Франсиянинг Ница шаҳрида бўлиб ўтган „Эуропе Элите Модел“ танловида иштирок этади ва у унда ғолиб бўлади.

2002-йилда Азра Стар ТВ телеканалининг „Мисс Туркия“ танловида биринчиликни қолга киритди. Шундан кейин 2002-йил 7-декабрда Лондоннинг Александра саройида бўлиб ўтган „Дунё гўзали“ танловида Туркия номидан қатнашди ва у ерда ҳам ғолибликни қўлга киритди[3][4]. Акıн ўтган йилги ғолиб Агба Дарегони ортда қолдириб,тиара ва 156 000 доллар мукофот олади[5][6]. Акıн ўз даврида Буюк Британия, Туркия, АҚШ, Янги Зеландия, Ирландия, Ямайка, Австралия, Хитой ва бошқа кўплаб мамлакатларга саёҳат қилган.

2003-йилда Акıн Британиянинг Тҳе Гамес реалити-шоусида иштирок этиб, олтин медал соҳибаси бўлди[7][8].

2017-йилда у туркиялик раққос ва модел Атакан Коруга турмушга чиқди[9].

Филмографияси

Филмлари
Йиллари Филмлари Роллари
2010-йил ПесПесе Пелин
2006-йил İлк Аşк Баҳар
2005-йил Теберик Şанссıз Фуля
2004-йил Анлат Истанбул Памук Пренсес
Телевидения
Йил Номи Рол
2016-йил Дунё гўзали 2016 Ҳакам
2015-йил Дунё гўзали 2015 Ҳакам
2014-йил Дунё гўзали 2014 Ҳакам
2013-йил Дунё гўзали 2013 Ҳакам
2012-йил Муcк Элиф
2009-йил Айрıлıк Фиренгиз Бабаев
2009-йил Аҳ Калбим Ўзи
2008-йил Рüзгар Лейла
2005-йил Дунё гўзали 2005 Ҳакам
2005-йил Баренд эн Ван Дорп Ўзи
2004-йил Миллий қўшиқ фестивали Ўзи
2004-йил Яğмур Заманı Сентябр
2003-йил Ўйинлар Ўзи
2003-йил Жаноб дунё 2003 Ҳакам

Манбалар

  1. ↑ „Азра Акıн Кимдир? - Азра Акıн Ҳаятı ве Биёграфиси“. Ҳаберлер. Қаралди: 2023-йил 14-апрел.
  2. ↑ „Биринcи олмак бени деğиşтирмеди“. Сабаҳ Неwс. Қаралди: 2010-йил 23-декабр.
  3. ↑ „Стар'ла стар олдулар“. Стар Газете. Қаралди: 2010-йил 23-декабр.
  4. ↑ „Туркей'с Азра Акин wинс Мисс Wорлд“. Ҳелло Магазине. Қаралди: 2010-йил 23-декабр.
  5. ↑ „Мисс Туркей Wинс Мисс Wорлд Cомпетитион“. Тҳе Туркиш Тимес. 2011-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 23-декабр.
  6. ↑ „Мисс Туркей Wинс Мисс Wорлд“. ББC Неwс (2002-йил 7-декабр). Қаралди: 2010-йил 23-декабр.
  7. ↑ „Чаннел 4 лец Тҳе Гамес бегин“. Тҳе Гуардиан (2003-йил 1-август). Қаралди: 2010-йил 23-декабр.
  8. ↑ „Тҳе Гамес“. УК Гаме Шоwс. 2010-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 23-декабр.
  9. ↑ [ҳттпс:// www.аксам.cом.тр/магазин/азра-акинин-эси-атакан-кору-кимдир-не-ис-япиёр/ҳабер-654831 „Азра Акıн'ıн эşи Атакан Кору кимдир, каç яşıнда, не иş япıёр?“].

Яна қаранг