BIZ TV
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
БИЗ ТВ — 2020-йилнинг 27-июнида ўз фаолиятини бошлаган[1][2][3][4] маданий-кўнгилочар йўналишдаги телевизион канал.
| БИЗ ТВ | |
|---|---|
| "БИЗ ТВ" онлайн телерадиоканали | |
|
БИЗ онлайн телерадиоканали логотипи | |
| Мамлакат |
|
| Намойиш вақти | куну-тун |
| Намойиш ҳудуди |
|
| Тил(лар)и | Ўзбек тили |
| Бошқарув маркази | Тошкент шаҳри |
| Тасвир формати | 480п, 720п, 1080п |
| Мазмуни | маданий-кўнгилочар |
| Эфирга чиққан | 27-июн 2020 |
| ОАВ гувоҳномаси | №1349, №1350 |
| Раҳбарлари | Жалолиддин Мирзаев |
| Алоқадор телеканаллар | БИЗ Cинема, БИЗ Мусиc, Чексиз ТВ |
| Телеканал овози | Жалолиддин Мирзаев |
| Шиори | БИЗ бутун дунёдаги ўзбекларни бирлаштирамиз. |
| Сайт | бизтв.уз |
Бир гуруҳ ташаббускор ёшлар томонидан ташкил этилган БИЗ ТВ, БИЗ Мусиc, БИЗ Cинема онлайн телеканаллари ва БИЗ ФМ онлайн радиоси Ўзбекистон Республикаси Президенти администрасияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги томонидан давлат рўйхатига олинган.[манба керак]
Телерадиоканал маданий-кўнгилочар йўналишда бўлиб, асосий аудитория хориждаги ўзбекистонликлар ҳисобланади. Дастурлар жадвалидан ранг-баранг кўрсатувлар, дунё бўйлаб истиқомат қилувчи ўзбекистонликларнинг бугунги турмуш тарзи, ютуқ ва муваффақиятлари, ҳаётий тажрибаларини акс эттирувчи дастурлар, мотивасион телемаҳсулотлар, миллий кино, сериал ва мусиқалар ўрин олган.[манба керак]
Отабек Маҳкамов БИЗ ТВ онлайн телерадиоканалининг АҚШдаги элчиси ҳисобланади. АҚШдаги ўзбекистонликлар ҳаётини ёритиб, ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширади ва турли форматдаги медиа-маҳсулотларни телеканалга тақдим этади.[5]
Томошабинларга қулайлик яратиш, хориждаги ўзбекистонликлар ҳаёти ҳақида юртимизда истимоқат қилаётган инсонларга ҳам танишиш имкониятини тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида УзCабле, УзДигитал, Алл Плай, ИТВ, МедиаБай, Беэлине ТВ, Моби ТВ каби кабел студиялари ва онлайн платформалар орқали эфирга узатиш бўйича музокаралар давом этмоқда.[6]
Манбалар
- ↑ Ўзбекистонда янги онлайн теле ва радиоканал иш бошлади
- ↑ Ўзбекистонда янги онлайн теле ва радиоканал иш бошлади, 2020-07-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-07-26
- ↑ Ўзбекистонда янги онлайн теле ва радиоканал иш бошлади[сайт ишламайди]
- ↑ ЎЗБЕКИСТОНДА ЙАНГИ ТЕЛЕКАНАЛЛАР ИСҲГА ТУСҲДИ! 📺 БИЗ ТВ 🎧 БИЗ МУСИC 🎬 БИЗ CИНЕМА
- ↑ Отабек Маҳкамов: „Чет элда ютуққа эришган юртдошларимиз ҳаётини кўпроқ ёритишимиз керак“
- ↑ БИЗ ТВ ИТВ.уз платформасида иш бошлади