БМТ Бош котиби — БМТ уставига асосан (97-модда), ушбу ташкилот маъмуриятидаги бош мансабдор шахс. БМТ Бош котиби БМТ Бош ассамблеяси томонидан, БМТ Хавфсизлик кенгаши тавсиясига кўра, қайта сайланиш имконияти билан 5 йиллик муддатга қайта сайланади. БМТ Бош котиби Бош Ассамблея томонидан ўтказиладиган барча кенгашларда иштирок этади, шунингдек ўзига юклатилган бошқа вазифаларни ҳам бажаради. Бош котибнинг вазифаси маъмурий-ижрочилик характерига эга[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик Энсиклопедияси