BTS
БТС (корейсча: 방탄소년단; Бангтан Бойс номи билан ҳам танилган) – ҲЙБЕ корпорацияси шўба корхонаси бўлган БИГҲИТ МУСИC томонидан 2013-йилда ташкил этилган Жанубий Кореялик ўғил болалар гуруҳи. Гуруҳ аъзолари 7 кишида иборат: Жин, Суга, Ж-Ҳопе, РМ, Жимин, В ва Жунг Коок. Улар ўз материалларининг кўп қисмини бирга ёзади ва бирга ишлаб чиқаради. Гуруҳ ижоди дастлаб ҳип-ҳоп жанрига асосланган бўлиб, уларнинг мусиқий услублари турли жанрларни ўз ичига олган ҳолда ривожланиб келмоқда. БТСнинг қўшиқларида кўпинча руҳий саломатлик, мактаб ёшидаги ёшлар ва балоғатга етишиш муаммолари, йўқотиш, ўз-ўзини севиш ва индивидуализм каби мавзулар ёритиб борилади.
БТС 방탄소년단 | |
|---|---|
|
БТС 2022-йилда 31-майда Вашингтондаги Оқ уйда | |
| Умумий маълумот | |
| Келиб чиқиши | Сеоул, Жанубий Корея |
| Жанрлар | К-поп, Поп, Ҳип-ҳоп, Р&Б ва ЭДМ |
| Фаолият йиллари | 13-июн, 2013-йил – ҳозиргача |
| Лейбллар |
|
| Аъзолар | |
2014-йилда гуруҳнинг корейс тилидаги Дарк & Wилд номли студио албоми ҳамда япон тилидаги Wаке Уп номли албомлари дунё юзини кўрди.
Маълумот учун, БТС гуруҳи 2013 йилда ташкил топган бўлиб, аввалига Жанубий Кореяда, кейин эса бутун дунёда машҳурликка эришган. „Тҳе Тиме“ нашри 2017 йилда гуруҳ йигитларини „Тармоқдаги энг нуфузли 25 шахс“ рўйхатига киритган. Шунингдек, БТС жамоаси Граммй мукофотига номзоди қо'йилган илк кореялик гуруҳ ҳисобланади.
БТСнинг мухлислари АРМЙ деб аталади. АРМЙ сўзи Адорабле Репресентативе М.C фор Ёутҳ (ўзбекча: Ёшлар учун ёқимли М.C вакили) сўзларининг қисқармасидан олинган.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викиомборда „БТС“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |