BYD Uzbekistan Factory
БЙД Узбекистан Фаcторй – Хитойнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи хусусий компаниаси бўлмиш БЙД Ауто (40%) ҳамда Ўзбекистоннинг Ўзавтосаноат аксиядорлик жамияти (60%) ҳамкорлигида ташкил этилган қўшма корхона. Ушбу МCҲЖ БЙД компаниясининг Хитой ташқарисида ташкил этилган биринчи ҚК ҳисобланади[1].
|
| |
| Тури | МCҲЖ ҚК |
|---|---|
| Саноат | Автомобилсозлик |
| Мақоми | Фаолият юритади |
| Ишга тушган санаси | 2024-йил |
| Жойлашуви | Жиззах, Ўзбекистон |
Тарихи
2022-йил 14-феврал куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Президент Шавкат Мирзиёэв „Машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022-йилдаги устувор вазифалар“ муҳокамасига бағишланган йиғилишда[2] „Ўзавтосаноат“ АЖ раиси Шавкат Умрзоқовга ишлаб чиқаришни ошириш[3] ва Ўзбекистонда 3 ой муддатда электромобил тармоғини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ беради[4].
Яна бир масала – жаҳонда электромобиллар ишлаб чиқариш жадал ривожланиб, автомобил бозорида салмоқли ўрин эгалламоқда. Биз ҳам бу соҳада ортда қолмаслигимиз учун амалий ишларни ҳозирдан бошлашимиз керак.
— Ш. Мирзиёев
2022-йил августида „Ўзавтосаноат“ (УзАуто) ва Хитойнинг БЙД Ауто компанияси ўртасид Ўзбекистонда БЙД автомобилларини тўлиқ сиклда (CКД) ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича битим имзоланади[5][6]. 2024-йил 27-июн куни Жиззах вилоятида ушбу заводнинг очилиш маросими бўлиб ўтади[7]. Шу куни завод конвейридан илк автомобил чиқди[8].
Лойиҳа

Биринчи босқичдаги инвестиция ҳажми 160 млн. доллар бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми 50 000 та автомобилни, ишчилар сони 1200 кишини ташкил қилади.
Завод

БЙД Узбекистан Фаcторй завод Жиззах вилоятида жойлашган бўлиб, унинг майдони 27 гектарга тенг. Ишлаб чиқариш майдони эса 40 000 м2ни ташкил қилади. 1350 та контейнер сиғимига эга логистика майдони мавжуд. Заводда 50 та замонавий КУКА ва АББ роботлар и, 21 та АГВ роботлари ўрнатилган. Ҳехагон ўлчов ускуналари, ўрнатилган[9]. Заводда пайвандлаш, бўяш ва йиғиш сехлари мавжуд[10].
Махсулотлари
Илк босқичда заводда Чазор, Сонг Плус моделлари йиғилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „БЙД билан ҳамкорликни ривожлантириш режалари кўриб чиқилди“. президент.уз (2024-йил 10-июл). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
- ↑
Президент матбуот котиби(ўзб.) Телеграм месенжерида
- ↑
Президент матбуот котиби(ўзб.) Телеграм месенжерида
- ↑
Президент матбуот котиби(ўзб.) Телеграм месенжерида
- ↑ „УзАуто ва БЙД Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқаришга келишиб олди“. газета.уз (2022-йил 19-август). Қаралди: 11.07.24.
- ↑ „УзАуто О’збекистонда БЙД автомобилларини ишлаб чиқаришни ё’лга қо’ймоқда“ (19.08.22). Қаралди: 11.07.24.
- ↑ „Ўзбекистонда БЙД’нинг Б, C ва бюджет сегментидаги автомобиллари ишлаб чиқарилади“. Дарё.уз (2024-йил 10-июл). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
- ↑ „Жиззахдаги БЙД заводидан илк электромобиллар чиқди“. президент.уз (2024-йил 27-июн). Қаралди: 10.07.24.
- ↑ Андоза:Ёутубе2
- ↑ Андоза:Ёутубе2