Baʼl

Баал (/ˈбеɪ.əл, ˈбɑːл/), ёки Баъл (/бɑː.ɑːл/, арабча: بعل, ибронийча: בעל) — қадимги даврларда Левантда жойлашган шимоли-ғарбий сомий халқларида „эга“ ёки „хўжайин“ маъносини англатадиган атама. Инсонлар томонидан бу сўз худоларга нисбатан қўлланила бошланган. Илгари олимлар бу номни қуёш култлари ва турли хил боғлиқ бўлмаган ҳомий худолар билан боғлашган, аммо ёзувлар Баал номи, айниқса, бўрон ва унумдорлик худоси Ҳадад ва унинг маҳаллий кўринишлари билан боғлиқлигини кўрсатган. Угарит худоси Баал (𐎁𐎓𐎍) қадимги Яқин Шарқнинг энг узоқ сақланиб қолган Баал сиклининг бош қаҳрамонидир[1].
„Булутлар устида юрувчи“ ва „ғолиб Баал“ каби унвонлар билан танилган; ёмғир, чақмоқ, шамол, унумдорлик билан боғлиқ бўлган. Кўпинча Ямму ва Мот каби худоларига қарама-қарши тасвирланган. Баалга сиғиниш Финикия мустамлакачилиги туфайли Левант, Миср ва Ўрта ер денгизи халқлари бўйлаб тарқалган. Худо шунингдек, „қудратли“ ва „беназир“ („ундан юксак ҳеч ким йўқ“) номи билан ҳам танилган[2].
Ибронийча Муқаддас Китобда бу атама турли Левант худоларига нисбатан, кўпинча сохта худо сифатида қораланган Ҳадад контекстида қўлланилади. Ибронийча Муқаддас Китобда Баал кўпинча бегона ёки душман худо сифатида намоён бўлади ва Илёс каби пайғамбарлар унинг култига қарши чиқишган. Исроил контекстида эса бу унвон баъзан Яҳвега ишора қилиши мумкин. Сохта худонинг қиёфаси христианлик ва исломга, баъзан эса Беэлзебуб номи билан демонологияга ўтган.
Классик манбаларда у Белус сифатида тасвирланган. Қур’онда Баалга сиғиниш ҳақида ҳам сўз боради, уни пайғамбар Илёс сохта худо сифатида тасвирлайди (Қур’он 37:125). Қур’онда Баал умумий атама сифатида ҳам тилга олинади (Қур’он 2:228, 4:128, 11:72, 24:31)[3].
Манбалар
- ↑ Wебб, Стевен К. (2012). "Баал". Wебб'с Эасй Библе Намес Пронунcиатион Гуиде. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=ИрртАгААҚБАЖ&пг=ПТ36.
- ↑ Раҳмоуни, Аïча. Дивине Эпитҳец ин тҳе Угаритиc Алпҳабетиc Техц (эн). БРИЛЛ, 2008 — 84-бет. ИСБН 978-90-04-15769-9.
- ↑ „Брилл“. референcеwоркс.брилл.cом. Қаралди: 2026-йил 19-апрел.