Бааде Уолтер (1893-йил 24-март, Шрёттингхаузен, Германия – 1960-йил 25-июн, Гёттинген) – немис аст-рономи. 1931—1958 йилларда АҚШда яшаган. Андромеда галактикаси ядроси ва унга тегишли 2 ёрқин йўлдошнинг юлдуз табиатини, галактикаларда юлдузлар тўдасининг икки типи мавжудлигини кашф этган. Ўзгарувчан ва ўта янги юлдузларни тадқиқ қилган, Гидалго ва Икар астероидларини очган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил