1907-йилдаги Баб ал-Вазир

Баб ал-Вазир — Вазир дарвозаси Қоҳиранинг Эски шаҳар деворларидаги дарвозалардан бири эди. У 1341-йилда султон Ан-Носир Муҳаммаднинг вазири томонидан қуриб битказилган ва 2013-йилда бузиб ташланган[1].

У тарихий Қоҳиранинг Дарб ал-Аҳмар туманидаги Айюбийлар деворининг бир қисми бўлиб, Аксунгур масжиди ёнида жойлашган эди ва Баб ал-Вазир кўчасига ўз номини берган[2]. Шу атрофда, бир қатор мамлук мақбаралари ва иншоотларини, жумладан таъмирланган Тарабай аш-Шарифий мақбарасини ўз ичига олган Баб ал-Вазир қабристони ҳам жойлашган. Дарвозани реставрация қилиш режалар мавжуд[3].

Манбалар