Bab an-Nasr

Баб ан-Наср (арабча: باب النصر) Миср пойтахти Қоҳиранинг тарихий шаҳар деворида сақланиб қолган учта дарвозадан биридир. Дарвозанинг бунёд этилиши 1087-йилга оид бўлиб, у Фотимийлар вазири Бадр ал-Жамолий буйруғи билан қурилган. У Қоҳиранинг эски шаҳар қисмида, Шари ал-Жамалия (ал-Жамалия кўчаси)нинг шимолий учида ва замондош бошқа дарвоза Баб ал-Футуҳдан бироз шарқда жойлашган[1].
Тарихи
Дастлабки Баб ан-Наср 969-йилда шаҳар илк бор режалаштирилган пайтда, Фотимий халифаси ал-Му’изз ҳукмронлиги даврида, Фотимий саркардаси Жавҳар ас-Сиқиллий томонидан ҳозиргисидан жануброқда қурилган. Кейинчалик, халифа ал-Мустансир даврида вазир Бадр ал-Жамолий 11-аср охирида шаҳарни кенгайтириб, деворларни қайта қурди. У биринчи дарвозани ҳозирги дарвоза билан алмаштириб, унга Баб ал-Изз („фаровонлик дарвозаси“) деб ном берди. Шунга қарамай, аҳоли „Ғалаба дарвозаси“ маъносини англатувчи асл номни афзал кўрди ва у ҳозиргача бу ном қўлланиб келинади[2]. Дарвозадаги битик унинг қурилиши милодий 1087-йилга (ҳижрий 480-йил) тўғри келишини кўрсатади[2][3].
Кейинчалик Наполеон шимолий деворнинг ҳар бир минорасига унинг хавфсизлигига мас’ул бўлган зобитлар номини берди. Ушбу франсуз зобитларининг исмлари дарвозалар юқори қисмига яқин жойда ўйиб ёзилган. Масалан, Мисрда Бонапартнинг адютанти бўлган Тҳомас-Проспер Жулиэннинг исми шулар жумласидандир[4]. Шарқий минора Тур Cоурбин, ғарбий минора эса Тур Жулиэн номи билан танилган[1].
Галерея
- Дарвозанинг тарихий тасвирлари
-
Тахминан 1800-йиллардаги Десcриптион де л'Éгйпте асаридаги дарвоза тасвири
-
1867-йилдаги дарвоза фотосурати
-
1878-йилдаги дарвоза ва унинг атроф-муҳитининг чизмаси
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Wиллиамс, Cаролине. Исламиc Монуменц ин Cаиро: Тҳе Праcтиcал Гуиде, 7тҳ, Cаиро: Тҳе Америcан Университй ин Cаиро Пресс, 2018 — 245–246-бет.
- ↑ 2,0 2,1 Шалем, Авиноам (1996). "А Ноте он тҳе Шиэлд-Шапед Орнаментал Боссес он тҳе Фаçаде оф Бāб ал-Наср ин Cаиро". Арс Ориэнталис 26: 55–64. ИССН 0571-1371. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/4629499.
- ↑ Раймонд, Андрé. Ле Cаире (фр). Фаярд, 1993 — 63-бет.
- ↑ Лаурент Жуллиэн, Cампагне д'Éгйпте де Бонапарте — Л’аффаире Алқам, оу л’ассассинат де Тҳомас Проспер Жуллиэн, аиде де cамп де Бонапарте эн Éгйпте, Éдитионс Университаирес Эуропéэннес, новембре 2016.