Бобо Лулуй масжиди, шунингдек, Бобо Лавлавий масжиди номи билан ҳам танилган, Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳри Беҳрампура ҳудудида жойлашган сўфийлик масжиди. Иншоот Ҳиндистондаги миллий аҳамиятга эга ёдгорлик ҳисобланади[1].

Масжид
Баба Лулуй масжиди

Тарихи ва меъморчилиги

Масжиднинг орқа томондан кўриниши

Масжид тахминан 1560-йилда марварид савдоси билан шуғулланувчи Бобо Лулуй ёки Бобо Муҳаммад Жаъфар томонидан қурдирилган. Масжиднинг ички қисми бўйига 21 метр (69 фт), энига 11 метр (37 фт)ни ташкил этади. Марказий гумбазни 12 та устун кўтариб туради. Масжиднинг орқа деворида тошдан ишланган тўртта панжарали дераза, шунингдек, мармар билан безатилган учта меҳроб мавжуд. Олд фасаднинг икки четида иккита минора жойлашган бўлиб, ҳар бирининг асос қисми 1.3 м2ни ташкил қилади[2][3]. Масжид 2001-йилги Гужаратда содир бўлган зилзила оқибатида зарар кўрган ва Ҳиндистон Археология бошқармаси томонидан қайта таъмирланган[4].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Лист оф Анcиэнт Монуменц анд Арчаэологиcал Ситес анд Ремаинс оф Гужарат“. Арчаэологиcал Сурвей оф Индиа. Қаралди: 2016-йил 18-ноябр.
  2. ↑ Газеттеэр оф тҳе Бомбай Пресиденcй: Аҳмедабад. Говернмент Cентрал Пресс, 1879 — 290-бет.  Jamoat mulki Бу мақола жамоат мулки бўлган маълумотларни ўз ичига олади.
  3. ↑ Ачют Ягник. Аҳмедабад: Фром Роял cитй то Мегаcитй. Пенгуин Боокс Лимитед, 2 Фебруарй 2011 — 103-бет. ИСБН 978-81-8475-473-5. 
  4. ↑ „Адҳесивес инжеcтед то протеcт монуменц“. Тҳе Ҳинду (2001-йил 19-феврал). 2014-йил 11-декабрда асл нусхадан [ архивланган]. Қаралди: 2014-йил 11-декабр.

Ҳаволалар

Викиомборда „Баба Лулуй масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.