Babezioz
Бабезиоз, бабезиеллёз –қорамол, қўй ва эчкиларда Бабесиа туркумига мансуб бир ҳужайрали организмлар қўзғатадиган юқумли касаллик. Бабезиоз ҳайвонларга каналар орқали юқади. Касалликнинг кечиши 4–8 сутка. Касалланган ҳайвоннинг тана ҳарорати кескин кўтарилади, тез озади, сути камаяди, баъзан сути ранги қон аралаш сарғаяди, мазаси тахир бўлади. Касаллик катта ҳайвонларда оғир кечади. Ҳайвонларнинг кўпи нобуд бўлади. Асосан ёз–куз даврида кўпроқ учрайди. Ташхис қонни микроскопик таҳлил қилиш асосида қўйилади. Бабезиоз билан оғриган ҳайвонларга бу касаллик 2–3 йилгача юқмайди.
Даволаш : НА CЛ 2% ли эритмасидан венага юборилади 400 ёки 500 гр мускул орасига Демизон эритмасидан 100 кг трик вазинга 7 гр қўлланади ва окститраксиклин антбиотк қўлланади Олдини олиш ва қарши кураш чоралари: касал ҳайвонларни кимёвий препаратлар билан даволаш; каналарни юқотиш. Усули пертит вашунга ухшаш вет аптекаларда сотилувчи препаратлардан молхоналарга сепилади
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |