Бабита Хари Шивдасани — 1947-йил 20-апрелда туғилган, оддийгина Бабита(Бабита Капоор) номи билан ҳам танилган ҳинд тилидаги филмларда суратга тушган собиқ ҳинд актрисаси. Актёр Хари Шивдасанининг қизи, у замонавий актриса Садҳана Шивдасанининг биринчи амакиваччаси. Унинг дебют филми муваффақиятли Дус Лакҳ (1966) драмаси бўлди, лекин айнан Ражеш Ханна рўйхатидаги Рааз (1967) романтик триллери унинг эътирофига сазовор бўлди. 1966-йилдан 1973-йилгача у бош қаҳрамон сифатида ўн тўққизта филмда рол ижро этди, Дус Лакҳ (1966), Фарз (1967), Ҳасеэна Маан Жаеги, Кисмат (иккаласи 1968), Эк Шриман Эк Шримати (1969), Доли (1969), Каб? Кёон? Аур Каҳан? (1970), Кал Ааж Аур Кал (1971) ва Банпҳоол (1971). 1971-йилда актёр Рандҳир Капоор билан турмуш қурганидан сўнг, у Жеэт ва Эк Ҳасина До Диwане (иккаласи 1972) филмларида рол ўйнади. Унинг кейинги чиқиши, Соне Ке Хат (1973) муваффақияцизликка учраганидан сўнг у актриссаликни тарк этиб оиласи ва қизларига ўзини боғишлади.

Бабита
Таваллуди
Бабита Ҳари Шивдасани

1947-йил 20-апрел[1]
Касби Акрисса
Фаолият йиллари 1966-1973
Турмуш ўртоғи Рандҳир Капоор
Болалари 2
Отаси Ҳари Шивдасани
Бабита қизлари Карисма Капоор ва Кареэна Капоор билан 2001-йилда

Бабита Карачида актёр Ҳари Шивдасанининг оиласида туғилган, у синдҳи ҳинду оиласидан бўлган (Ҳиндистоннинг бўлинишидан олдин ва кейин Мумбайда яшаган) ва инглиз насроний онаси Барбара Шивдасани. Унинг синглиси Меэна Адвани 60-йилларда унинг костюмлар дизайнери бўлган. Турмуш қургандан сўнг, унинг синглиси энди Поwермастер Энгинеэрс Привате Лимитед ва Поwер-мастер тоолс Привате Лимитед компанияларининг эгаси[3]. Таниқли актриса Садҳана Шивдасани унинг амакиваччаси ва замондоши эди[4].

Шахсий ҳаёт

Бабита Рандҳир Капоорни Кал Ааж Аур Кал (1971) филмида у билан бирга бош ролларни ижро этиш вақтида севиб қолган. Улар 1971-йил 6-ноябрда дабдабали маросим билан турмуш қуришди[5] Уларнинг икки фарзанди бор, актрисалар Карисма Капоор ва Кареэна Капоор[6][7][8]. 1980-йилларда Рандҳирнинг актёрлик фаолияти пасайишни бошлаши лекин Бабитанинг карераси олдинга юксалган бир вақтда улар ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. У ва Рандҳир бир неча йил алоҳида уйда яшашди, гарчи улар ҳали ҳам қонуний никоҳда бўлишган ва ажрашиш ниятида бўлмасалар ҳам. Эр-хотин бир неча йил алоҳида яшаб, 2007-йилда яна бирлашдилар[5]

Филмография

Йил Филм Рол Изоҳлар
1966-йил Дус Лакҳ Рита Дебют филм
1967-йил Рааз Сапна
Фарз Сунита
1968-йил Қисмат Рома
Ҳасеэна Маан Жаеги Арчана (Арчиэ)
Аулад Бҳарти
1969-йил Тумсе Ачҳа Каун Хаи Аша
Эк Шримаан Эк Шримати Деэпали Лакҳанпал
Доли Аша
Анмол Моти Маниша
Анжаана Рачна Малхотра
1970-йил Каб? Кёон? Аур Каҳан? Аша Прасад
Пеҳчан Барха
1971-йил Кал Ааж Аур Кал Моника (Мона) Дебют филмида Рандҳир Капоор билан бирга суратга тушган[9].
Бихаре Моти Индрани
Банпҳоол Гулаби
1972-йил Жеэт Койли / Расили
Эк Ҳасина До Диwане Неэта
1973-йил Соне Ке Хат Поожа

Манбалар

  1. ↑ "Кареэна Капоор Кҳан анд Саиф Али Кҳан ат Бабита Капоор'с 70тҳ биртҳдай". Вогуэ Индиа. 20 Април 2017.
  2. ↑ „Бабита“ (эн). Cинемаази. — „Ше wас борн Бабита Ҳари Шивдасани он 20 Април, 1947, то а Бритиш-борн мотҳер Барбара анд ан Индиан аcтор фатҳер, Ҳари Шивдасани, wҳо белонгед то а проминент Бомбай-басед Синдҳи фамилй.“. 2021-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июл.
  3. ↑ „Саиф то жоин гирлфриэнд Кареэна анд ҳер фамилй фор миднигҳт масс“. Мид-Дай (23-декабр 2008-йил). 1-июл 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июл 2015-йил.
  4. ↑ „И дон'т аcкноwледге Бабита: Садҳана - Тимес оф Индиа“. Тҳе Тимес оф Индиа.
  5. ↑ 5,0 5,1 Моника Раwал Кукрежа. „Wҳй шоулд И wант то диворcе Бабита?' аскс Рандҳир Капоор абоут ҳис эстрангед wифе“. Ҳиндустан Тимес (25-апрел 2017-йил). 11-август 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-апрел 2017-йил.
  6. ↑ Меэна Иер. „Кареэна: Ес, И эат!“. Тҳе Тимес оф Индиа (24-феврал 2010-йил). 11-август 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октабр 2012-йил.
  7. ↑ „Кареэна, Саиф ат Ст Андреw'с Чурч ин Мумбаи“. Тҳе Тимес оф Индиа (26-декабр 2011-йил). 17-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-октабр 2012-йил.
  8. ↑ „Кареэна, фамилй анд фриэндс го то миднигҳт масс ат Ст Андреwс“. Мид-дай.cом (26-декабр 2008-йил).
  9. ↑ „Кал Ааж Аур Кал wилл алwайс бе мй фавоурите: Рандҳир Капоор“. Ҳиндустан Тимес (16-апрел 2016-йил). Қаралди: 28-август 2018-йил.