Babol (daryo)
Бабол [1] (собиқ Рудҳанее-Бабол ; форсча: بابلرود — Эрон шимолидаги сувга тўйинган дарё, Мозандарон вилояти ҳудудидан оқиб ўтади. Элбурс тоғларининг Савадкуҳ шаҳристонидаги манбадан бошланиб, Бабол ва Баболсер шаҳристонлари ҳудудидан оқиб ўтади. Баболсер шаҳрида Каспий денгизига қуйилади [2] . Дарёнинг узунлиги 78 км.
Сув омборлари
- Албурс тўғони
Дарёнинг манбаи ва этаги ўртасидаги сезиларли фарқ туфайли дарё ва ирмоқларида кўплаб тўғонлар барпо қилинган. Улардан бири даҳистон Лофур ўрмонларида жойлашган Албурс тўғони бўлиб, у Эрондаги энг йирик тупроқли тўғон ҳисобланади. Тўғон узунлиги 838 м, баландлиги 78 м. Сув омбори сиғими 150 млн м³.
Тўғонни қуриш бўйича дастлабки тайёргарлик ишлари Паҳлавий давридаёқ бошланган, аммо бу ишлар Ислом инқилоби билан тўхтаб қолган. Ва ниҳоят, 1996-йилда (Эрон тақвими бўйича 1374-йил) Рафсанжоний ҳукумати тўғонни қуришга қарор қилди, лекин тўғон жойини юқорига кўчирди. Тўғон 2001-йилда ишга туширилган (Э. тақвими б.1379-й).
- Шияде тупроқ тўғони
Бабол [3][4] шаҳридан 31–32 км жанубда, Баболруд дарёсининг ирмоқлари бўлган Базруд ва Чалим дарёлари бўйида жойлашган. Тупроқ ва лой аралашмасидан қурилган. Узунлиги 450 м, баландлиги 33 м бўлган тўғон 2001-йилда фойдаланишга топширилган. Майдони 480 минг м² бўлган сув омборида 5 миллион м³ сув тўпланади. Унда кўпи билан 8 миллион м³ сув тўплаш мумкин. Сув омбори 2 минг гектар шоли майдонларини йил давомида бир хил суғориш имконини беради[5]
- Сомболруд тупроқ тўғони
Сомболруд тўғони Ширгоҳ шаҳридан 10 км ғарбда Савадкуҳ шаҳристонидан ўтувчи Сомболруд дарёси бўйида жойлашган (форсча: سنبل رود , Боболруднинг ирмоғи). Тупроқ ва лой аралашмасидан қурилган. Тўғон узунлиги 889 м, баландлиги 122,5 м [6] . 2000-йилда фойдаланишга топширилган. Сув ҳавзаси сиғими 250 минг м². Унда 2 100 000 м³ сув тўпланган. Бу 1100 гектар қишлоқ хўжалиги майдонини йил давомида бир хил суғоришни таъминлайди [7] .
Манбалар
- ↑ Иран. Масштаб 1:2 500 000. Карта ГУГК, 1986
- ↑ „Опасность наводнений от Бабольруд“ (фа) (деадлинк). 2015-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 27-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-11-19 санасида архивланган)
- ↑ „Озера и дамбы в остане Мазендеран“ (фа) (деадлинк). 2008-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-09-29 санасида архивланган)
- ↑ „Дамба Шияде заполнена до краёв“ (фа) (деадлинк). 2012-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-23 санасида архивланган)
- ↑ „Земляная дамба Шияде“ (фа) (деадлинк). 2013-йил 19-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Дамба Сомбольруд“ (деадлинк). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 27-феврал.
- ↑ Дамба Сомболруд (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-11-30 санасида архивланган)(форс.)