Бабй И – америкалик қўшиқчи Ариана Гранде ижросидаги қўшиқ бўлиб, у 2013-йил 22-июлда Републиc Реcордс томонидан Гранденинг илк студиявий албоми „Ёурс Трулй“ (2013) нинг иккинчи сингли сифатида чиқарилган. Қўшиқ Кеннетҳ "Бабйфаcе" Эдмондс, Антонио Дихон ва Патриcк "Ж. Қуэ" Смитҳ томонидан ёзилган ва дастлабки икки муаллиф томонидан продюсерлик қилинган. "Бабй И" поп ва Р&Б жанрларига мансуб бўлиб, унда барабанлар, миснайсимон асбоблар ва синхронизацияланган ритмлар мавжуд. Шунингдек, қўшиқ 90-йиллар услубидаги тезкор ритмни ҳам ўз ичига олади. Лирик жиҳатдан, қўшиқда кимнидир севган ҳолда, ҳис-туйғуларни тўлиқ ифода эта олмаслик ҳақида куйланади. Қўшиқ мусиқа танқидчилари томонидан яхши қарши олинган ва улар қўшиқнинг „ретро“ услубини эътироф этишган, баъзилари эса Гранденинг вокалини Мариаҳ Cарейнинг вокали билан солиштирганлар.

„Бабй И“
Ариана Гранде қўшиғи
Ёурс Трулй албомидан
Чиқарилган санаси 2013-йил 22-июл (2013-07-22)
Ёзиб олинган 2012
Студия Брандонъс Wай (Лос-Анжелес, Калифорния)
Жанр
Давомийлиги 3:17
Лейбл Републиc
Қўшиқ муаллиф(лар)и
Продюсер(лар)
  • Бабйфаcе
  • Антонио Дихон
Ариана Гранде хронологияси
„Тҳе Wай“
(2013)
„Бабй И“
(2013)
„Ригҳт Тҳере“
(2013)
Клипи
"Бабй И" ЁуТубеда

Қўшиқ 2013-йил 8-августда Америка Қо'шма Штатларининг замонавий хит радиостансияларида тақдим этилди. Қўшиқ асосан рақамли сотувлар туфайли тижорий жиҳатдан Биллбоард Ҳот 100 чартида 21-ўринни эгаллаган. Қўшиқ чартда тўрт ҳафта давомида (кетма-кет бўлмаган ҳолда) ўз ўрнига эга бўлди. Халқаро миқёсда қўшиқ Австралия, Канада ва Нидерландия каби бир нечта мамлакатлар чартларига кириб, муваффақият қозонди. Айниқса, Японияда қўшиқ катта муваффақиятга эришиб, у ерда олтинчи ўринга кўтарилди ва РИАЖ томонидан Олтин сертификат билан тақдирланди. Шунингдек, РИАА томонидан Платинум сертификатига ҳам сазовор бўлди.

Тарихи ва чиқарилиши

„Бу менга жуда ёқди. Қўшиқда 90-йиллар, Аалияҳ, Дестинй’с Чилд каби гуруҳларнинг услуби сезилади. Унинг ретро туйғусини ёқтираман, чунки мен ўша даврда улғайганман ва бу қўшиқ мен учун жуда қувноқ бўлган. Мен бу қўшиқнинг мазмунини ҳам яхши кўраман. Унда кимнидир шу қадар севиш ҳақида гап борадики, ҳатто нима дейишни ҳам билмай қоласиз. Бу жуда ёқимли деб ўйлайман. Қўшиқ матнини биринчи марта эшитганимда кулиб юбордим. Бу қўшиқда кўпроқ куйлаш имкониятига эга бўлишимни ёқтираман… Бу бироз ўзига хос.“

— Гранденинг МТВ учун берган интервюсида қўшиқ ҳақидаги фикрлари[1]

„Бабй И“ қўшиғи Кеннетҳ Эдмондс (Бабйфаcе номи билан танилган), Антонио Дихон ва Патриcк „Ж. Қуэ“ Смитҳ томонидан ёзилган бўлиб, қўшиқнинг продюсерлиги Бабйфаcе ва Антонио Дихон томонидан амалга оширилган. Ушбу қўшиқ дастлаб Беёнcé учун ёзилган эди, аммо у қўшиқни рад этган[2][3]. Лос-Анжелесдаги Брандонъс Wай Реcординг Студиос студиясидаги сессиялар давомида Бабйфаcе қўшиқни Ариана Грандега ижро этиб берган ва Гранде дарҳол уни ёзиб олишга розилик билдирган. Қўшиқ ёзиб олингач, Жайcен Жошуа томонидан Ларрабеэ Студиос студиясида сайқал берилган ва Том Cойне ҳамда Ая Маррилл томонидан Стерлинг Соунд студиясида мастеринг ишлари амалга оширилган. "Бабй И" 2013-йил 22-июлда Републиc Реcордс томонидан АҚШда рақамли юклаб олиш форматида чиқарилган ва 2013-йил 6-августда АҚШнинг замонавий хит радиостансияларига юборилган[4][5]. Cомплех журналига берган интервюсида Гранде аслида Маc Миллер „Бабй И“ қўшиғини албомининг иккинчи сингли сифатида танлаганини айтиб ўтади. Гарчи Ариана бу қўшиқнинг иккинчи сингл сифатида чиқарилишига ишонмаган бўлса-да, у ушбу қўшиқни „Дреамгирлс“ филмини эслатгани учун жуда яхши кўришини айтиб ўтган[6].

Шунингдек Ариана Гранде „Бабй И“ қўшиғини ўзининг олдинги ҳити ҳисобланган „Тҳе Wай“га нисбатан „кўпроқ пухта“ ва „етук“ деб ҳисоблаган ва у ўзининг мусиқий маҳорати ва вокал қобилиятларини яхшироқ намойиш этганидан хурсанд бўлган[6]. Қўшиқ Гранденинг япон мусиқачиси Таро Ҳакасе иштирок этган иккинчи студиявий албоми Мй Эверйтҳингнинг Япония версияси учун бонус трек сифатида чиқарилган. Бу версияда фон инструменталида янги аранжировкалар мавжуд бўлиб, Ҳакасе қўшиқ давомида скрипка чалган[7]. Ушбу версия 2014—2015-йиллар давомида эфирга узатилган ГО-ГО Тамаготчи! аниме сериясининг иккинчи якуний титрлар мусиқаси бўлган ва ушбу қўшиқ сериядаги япон тилида ижро этилмаган ягона қўшиқ ҳисобланади[8].

Композиция

„Бабй И“ тезкор темпга эга поп ва Р&Б қўшиғи бўлиб, давомийлиги уч дақиқа ўн етти сонияни ташкил қилади[9][10][4]. Сонй Мусиc Публишинг томонидан эълон қилинган мусиқий нота маълумотларига кўра, қўшиқ Ре бемол мажор тоналлигида ёзилган ва 4/4 ўлчовида, 100 зарба/дақиқадаги ўртача темпда ижро этилади. Гранденинг вокал диапазони Ре♭4 паст нотадан Сол♭6 юқори нотагача етади[11][12]. Қўшиқда қўшиқдаги элементлар труба, саксофон ва тромбон каби мис асбоблар орқали янада бойитилган ҳамда синхронизацияланган ритм ҳам қўлланилган[12][13][9]. Рап-Уп нашри ёзувчиси ушбу трекни „ёз учун яратилган қўшиқ“ деб таърифлаган ва унда Гранденинг кучли вокаллари енгил ритм билан уйғунлашганини қайд этган[14]. МТВ муҳариррири Женна Рубенстеин ҳам шунга ўхшаш фикр билдирган ва қўшиқни „синхронизацияланган, енгил, ёзги ва Р&Б таъсирига эга ритмга асосланган“ деб тавсифлаган[9]. Бир нечта танқидчилар 90-йилларнинг таъсири нафақат ушбу трекда, балки бутун албомда ҳам сезилганини қайд этишган[9][15].

Лирик жиҳатдан қўшиқ Гранденинг кимнидир жуда севиб, ўзининг кучли ҳис-туйғуларини сўз билан ифодалашга қийналаётгани ҳақидадир[16]. Бу борада Гранде қўшиқ матнларига ўзини яқин ҳис қилганини ва ўзини жуда ноқулай ва ҳаяжонланган ҳолда ҳис қилгани ҳақида гапирган[1]. Шунингдек, қўшиқ композициясида ТҲХнинг Деэп Ноте ремикси мавжуд[17].

Танқидчилар фикрлари

"Бабй И" кўплаб мусиқий танқидчилар томонидан ижобий шарҳлар олди. Идолатор веб-сайти танқидчиси Сам Ланскй Ариана Гранде илк албомидаги даражага эришганини таъкидлаб, унинг ажойиб вокал ижросини мақтайди. Вокал ижросини „ҳамма нарсадан юқори“ деб таърифлаган. Сам Ланскй „Мариаҳ Cарей билан таққослашлардан чарчаяпмиз, лекин ҳақиқатан ҳам – яна кимда шундай диапазон бор?“ дея қўшимча қилган[18]. Энтертаинмент Wеэклй муҳаррири Кйле Андерсон қўшиқни ишлаб чиқарилиш жараёнини мақтаб, уни ретро деб атаган ва қўшиқ Грандени „янги Мариаҳ Cарей“ сифатида кўрсатади, деб ҳисоблаган[15]. Питчфорк учун ёзган шарҳида Андреw Рйcе қўшиқни ижобий баҳолаб, „Бабй И“ Гранденинг бу босқичдаги карерасини жуда яхши ифодалайди, деб ҳисоблаган. Рйcе қўшиқдаги турли хусусиятларни таъкидлаб, "Бритней Спеарс услубидаги „еаҳ еаҳ еаҳ“лардан тортиб, шиддатли миснай ижросигача, бир-бирига мослашган ҳолда енгил ҳип-ҳоп куплетларига сингиб кетади. Гранденинг чексиз энергияси эса уни бошқалардан ажратиб туради, овозини худди ҳеч нарса бўлмагандек жуда осон ишлатади" дея қайд этган[13].

Ёурс Трулй албомини шарҳлар экан, Спутникмусиc муҳаррири "Бабй И" ва "Тҳе Wай"ни „энг ёқимли ва қайта-қайта тинглашга арзийдиган қўшиқ“ сифатида баҳолаган[19]. Дигитал Спй танқидчиси Леwис Cорнер эса қўшиқни „севги билан лиммо-лим тўлган, жонли ва ҳаяжонли“ деб таърифлаган[20]. Албомни таҳлил қилган Тҳе Мичиган Даилйдан Грегорй Рич эса „аксарият қўшиқлар лирик ва мелодик жиҳатдан сифатли, аммо баъзида ритмларнинг ҳаддан ташқари ишлатилиши тингловчига ҳалақит қилади“ деган фикрни билдирган. У, шунингдек, „Бабй И“нинг деярли ҳар бир мавжуд ритмдан фойдалангани ортидан қўшиқда „чалкашлик“ пайдо бўлганини таъкидлаган[21]. МТВ муҳаррири Женна Ҳаллй Рубенстеин ўз шарҳида қўшиқдаги вокал ижросини Гранденинг олдинги синглига нисбатан юқори баҳолаб, „Тҳе Wай“ Ариана учун баландликни белгилаб берган бўлса, „Бабй И“ бу баландликни янада оширади" деб айтиб ўтган ва қўшиқни „муносиб давомчи“ деб атаган[9].

Тижорий натижа

"Бабй И" қўшиғи Америка Қо'шма Штатларида 2013-йилнинг 10-августида Биллбоард Ҳот 100 чартида 21-ўринда дебют қилган ва бу билан „Тҳе Wай“дан кейин Ариана Гранденинг иккинчи 40 таликка кирган синглига айланган[22][23]. Қўшиқ чиқарилгандан сўнг биринчи ҳафтада 141,000 нусхада рақамли юклаб олиш амалга оширилган, бу эса уни АҚШ Биллбоард Ҳот Дигитал Сонгс чартида олтинчи ўринда дебют қилишига олиб келган[24][24]. Шу билан Гранде 2013-йилда ушбу чартда бир нечта қўшиқлари энг яхши ўнталикда дебют қилган ягона аёл ижрочига айланган. „Бабй И“нинг мусиқий видеоси чиққанидан кейин қўшиқ Биллбоард Ҳот 100 чартига қайта кириб, 94-ўриндан 60-ўрингача кўтарилган[25]. АҚШ Данcе Cлуб Сонгс чартида эса қўшиқ 10 ҳафта давомида чартга кирган. Энг юқори кўрсатгич эса 18-ўрин бўлган[26]. Шунингдек, Рҳйтҳмиc чартида 28-ўринни эгаллаган[27]. „Бабй И“ қўшиғи чиқарилганидан деярли беш йил ўтиб, 2018-йил март ойида РИАА томонидан Платина сертификатига эга бўлган.

„Бабй И“ Канадада 2013-йилнинг 10-августида Cанадиан Ҳот 100 чартида 57-ўриндан дебют қилган ва бу унинг энг юқори ўрни бўлган[28]. Бирлашган Қиролликда эса қўшиқ албом чиқиши билан УК Р&Б Чартида 26-ўринга чиққан[29][30]. Австралияда эса 2013-йилнинг 3-августида АРИА Чарцда 67-ўриндан дебют қилган[31].

„Бабй И“ Японияда ҳам тижорий муваффақиятга эришган бўлиб, 2014-йилнинг 22-февралида Жапан Ҳот 100 чартида 6-ўринга чиққан ва Жапан Ҳот Оверсеас чартида биринчи ўринни эгаллаган[32]. 2014-йил якуний чартларида қўшиқ 38-ўринни эгаллаган ва РИАЖ томонидан олтин сертификатга эга бўлган[33].

Мусиқий видео

"Бабй И" қўшиғининг мусиқий видеоси 2013-йилнинг 28—29-июл кунлари суратга олинган. Ариана Гранде видеони кўриш давомида томошабинлар 1990-йилларга саёҳат қилиши ва кўплаб ранг-барангликнинг гувоҳи бўлишини айтиб ўтган[1]. Гранде видеонинг ТЛC ва Wилл Смитҳ томонидан 1990-йилларнинг бошларида чиқарилган мусиқий видеолари каби енгилликни акс эттиришни хоҳлаганини айтган. Видео тизери Гранденинг шахсий ЁуТубе каналига 2013-йилнинг 5-сентябрида жойлаштирилган[34]. Расмий мусиқий видео эса 6-сентябрда унинг Вево аккаунтида чиқади[35]. Видео 2015-йилнинг 13-июлида 100 миллион томоша сонидан ошиб, Гранденинг Вево томонидан сертификатланган еттинчи мусиқий видеосига айланди[36][37]. 2018-йил июл ойига келиб, видео Вевода 155 миллиондан ортиқ марта томоша қилинган.

МТВ муҳаррири Чристина Гарибалдининг сўзларига кўра, видео 90-йилларнинг модасини тўғридан-тўғри акс эттирган. Видеога фақатгина тасмали билакузуклар етишмаган. Ариана Гранде Биллбоардга берган интервюсида, видео консепсияси ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтган:

"Бу 90-йилларни қайта ҳис қилиш кайфиятига эга бўлиб, мен ўхшатиш билан ТЛC ва Фреш Принcе услубидаги кайфиятни назарда тутдим. „Келинг, жуда қизиқарли, 90-йиллар ажойиб кийимлари билан чиқайлик, шунчаки рақсга тушиб, ўйин-кулги қилайлик“ дея таъкидладим"[38].

Видео Гранденинг бир байрамга келиши билан бошланади. Биринчи куплет давомида, у калта шортиклар ва қорин қисмини очиб турадиган топ кийган ҳолда кўчани ёпиб қўйган дўстлари билан бирга чиқади. Гарибалдининг фикрича бундай кийимлар Мариаҳ Cарейнинг 1995-йилги „Фантасй“ видеосидаги либосни эслатади[39]. Видеонинг ярмида яна бир саҳна намойиш этилади, бу саҳнада Гранде кўчада рақс тушиб, куйлайди. АХС муҳаррири Луcас Вилла Гранденинг Ню-Ёрк кўчасида рақс тушаётганини қайд этган[40]. Шунингдек, у ўз раққосалари билан автобусда қўшиқ куйлаган ҳолда ҳам кўриниш берган[39]. Видео охирида Гранде нафис микрофонлар ва портатив стерео тизимлар билан тўла байрамга қайтади[39].

Жонли ижролари

Ариана Гранде 2013-йил МТВ Видео Мусиc Аwардс шоусида „Тҳе Wай“ қўшиғи билан бирга „Бабй И“ни ижро этган. У фақатгина биринчи куплет, хорус ва бриджни куйлаган, кейин эса „Тҳе Wай“ қўшиғига ўтган[41]. Cаитлин Wҳите Гранденинг чиқишини юқори баҳолаб, унинг „ажойиб, тўхтатиб бўлмайдиган вокали унинг яккахон ижрода ҳам порлай олишини исботлади“ деб таъкидлаган[42]. Гранде шунингдек, „Бабй И“ қўшиғини 2013-йилги Wорлдwиде Дай оф Плай тадбирида ҳам ижро этган[43]. Унинг ЁуТубе каналида эълон қилинган видеода у мусиқачи Дан Кантер ҳамроҳлигида қўшиқнинг акустик версиясини ижро этган[44]. Бу қўшиқ унинг Тҳе Листенинг Сессионс номли бош тур дастурининг бир қисми сифатида ҳам ижро этилган ва Жустин Биэбернинг Белиэве Тоур консертларидаги очилиш чиқишларида ҳам пайдо бўлган[45][46]. Шунингдек, қўшиқ 2015-йилги Тҳе Ҳонеймоон Тоур консертларининг айрим шоуларида ҳам ижро этилган[47]. Гранде бу қўшиқни 2015-йилнинг 16-августида Япониянинг Чиба шаҳрида бўлиб ўтган Суммер Сониc Фестивалда ҳам ижро этган[48][49].

Ходимлар ва иштирокчилар

Ходимлар ва иштирокчилар „Ёурс Трулй“ албомининг албомдаги изоҳларга асосланиб олинган[12].

Ёзиб олиш ва менежмент

  • Брандонъс Wай Реcординг Студиос (Лос-Анжелес, Калифорния) студиясида ёзиб олинган
  • Ларрабеэ Студиос (Лос-Анжелес, Калифорния) студиясида миксинг қилинган
  • Стерлинг Соунд (Лос-Анжелес, Калифорния) студиясида мастеринг қилинган
  • Нашр этувчи: Фазе 2 Мусиc – Универсал Сонгс, Инc. томонидан бошқарилади – (БМИ), Рафаэл’с Сон Мусиc. (АСCАП), Чристопҳер Маттҳеw Мусиc Публишинг/БМГ. (БМИ)

Иштирокчилар

Чартлар

Ҳафталик чартлар

„Бабй И“ ҳафталик чартларда
Чарт (2013—2014) Энг яхши натижа
Avstraliya bayrogʻi Австралия (АРИА)[31] 67
Kanada bayrogʻi Канада (Cанадиан Ҳот 100)[28] 57
Yaponiya bayrogʻi Япония (Жапан Ҳот 100)[32] 6
Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия(Дутч Типпараде)[50] 39
Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия УК Синглес (ОCC)[51] 145
Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия (УК Р&Б)[52] 26
AQSH bayrogʻi АҚСҲ (Биллбоард Ҳот 100)[22] 21
AQSH bayrogʻi АҚСҲ (Данcе Cлуб Сонгс)[26] 18
AQSH bayrogʻi АҚСҲ (Рҳйтҳмиc)[27] 28

Йил якунлари бўйича

„Бабй И“ йил якунлари бўйича
Чарт (2014) Ўрни
Yaponiya bayrogʻi Япония (Жапан Ҳот 100)[33] 38

Чиқарилиш саналари

„Бабй И“ қўшиғининг чиқарилиш тарихи
Ҳудуд Сана Формат Лейбл Манба
AQSH bayrogʻi АҚСҲ 2013-йил 22-июл Рақамли юклаш Републиc [4]
Аугуст 5, 2013 Замонавий ритмик радиолар [53]
Аугуст 6, 2013 Замонавий хит радиостансиялар [5]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Вена, Жоcелйн „Wилл Ариана Гранде Тиме-Травел То Тҳе '90с Фор 'Бабй И' Видео?“. МТВ (2013-йил 26-июл). 2013-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-июл.
  2. ↑ Wас, Мике „Ариана Гранде Ҳеац Уп 'Cомплех' Магазине, Ревеалс "Бабй И" Wас Wриттен Фор Беёнcе“. Идолатор (2013-йил 5-ноябр). Қаралди: 2017-йил 8-апрел.[сайт ишламайди]
  3. ↑ Ла Пума, Жоэ (Новембер 5, 2013). „Ариана Гранде: "Шадоw оф а Доубт" (2013 Cовер Сторй)“. Cомплех. Қаралди: Април 9, 2017.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „иТунес – Мусиc – Бабй И – Сингле бй Ариана Гранде“. Аппле Мусиc (2013-йил 22-июл). 2013-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 1-сентябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Топ 40/М Футуре Релеасес“. АллАccесс. 2013-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-август.
  6. ↑ 6,0 6,1 Ностро, Лаурен (Аугуст 27, 2013). „Wҳо Ис Ариан Гранде? – Ҳер Синглес "Бабй И" анд "Ригҳт Тҳере"“. Cомплех. Қаралди: Жуне 18, 2017.
  7. ↑ Мй Эверйтҳинг (Жапанесе эдитион) (CД линер нотес). Ариана Гранде. Републиc Реcордс. 2014.{{cите АВ медиа нотес}}: CС1 маинт: отҳерс ин cите АВ медиа (нотес) ()
  8. ↑ „Тамаготчи Анниверсарй Эвент ин Одаиба & Ариана Гранде'с Тҳеме Сонг“. Токё Диреcт Гуиде (2013-йил 25-ноябр). Қаралди: 2017-йил 8-июл.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 Рубенстеин, Женна Ҳаллй „Неw Сонг: Ариана Гранде, 'Бабй И'“. МТВ (2013-йил 22-июл). 2013-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-июл.
  10. ↑ Липшутз, Жасон (Жулй 16, 2013). „Ариана Гранде Превиэwс 'Бабй И' Сингле, Анноунcес Тоур Датес“. Биллбоард. Қаралди: Жулй 22, 2013.
  11. ↑ „Ариана Гранде "Бабй И" Шеэт Мусиc – Доwнлоад & Принт“. Сонй Мусиc Публишинг (2013-йил 5-август). Қаралди: 2017-йил 9-апрел.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 Ёурс Трулй (бооклет). Ариана Гранде. Републиc Реcордс. 2016. 2-бет. 47871096.{{cите АВ медиа нотес}}: CС1 маинт: отҳерс ин cите АВ медиа (нотес) ()
  13. ↑ 13,0 13,1 „Ариана Гранде – Ёурс Трулй“. Питчфорк (2013-йил 23-сентябр). Қаралди: 2017-йил 9-апрел.
  14. ↑ „Неw Мусиc: Ариана Гранде – 'Бабй И'“. Рап-Уп (2013-йил 22-июл). Қаралди: 2013-йил 22-июл.
  15. ↑ 15,0 15,1 Андерсон, Кйле (Жулй 22, 2013). „Ариана Гранде'с неw сингле 'Бабй И': Ҳеар ит ҳере“. Энтертаинмент Wеэклй. Қаралди: Жулй 22, 2013.
  16. ↑ „Ариана Гранде "Бабй И" (Неw Мусиc)“. Глобал Гринд (2013-йил 22-июл). Қаралди: 2013-йил 4-август.
  17. ↑ „Тҳурсдай Тҳоугҳц: Wҳо кнеw?“ (2018-йил 21-июн). Қаралди: 2018-йил 21-июн.
  18. ↑ Ланскй, Сам „Ариана Гранде'с "Бабй И": Ҳеар Тҳе Бреэзй Сингле“. Идолатор (2013-йил 22-июл). 2013-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-июл.
  19. ↑ „Ариана Гранде – 'Ёурс Трулй'“. Спутникмусиc (2013-йил 6-сентябр). Қаралди: 2017-йил 9-апрел.
  20. ↑ „Ариана Гранде: 'Ёурс Трулй' – албум ревиэw“. Дигитал Спй (2013-йил 2-сентябр). Қаралди: 2017-йил 9-апрел.
  21. ↑ „Ариана Гранде стривес фор дива стардом он унехcептионал 'Ёурс Трулй'“. Тҳе Мичиган Даилй (2013-йил 3-сентябр). Қаралди: 2014-йил 1-январ.
  22. ↑ 22,0 22,1 "Ариана Гранде Чарт Ҳисторй (Ҳот 100)". Биллбоард. Қаралди: 2013-йил 31-июл.
  23. ↑ Липшутз, Жасон (Жулй 31, 2013). „Ариана Гранде Унвеилс 'Ёурс Трулй' Артwорк, Cонфирмс Релеасе Дате“. Биллбоард. Қаралди: Жулй 31, 2013.
  24. ↑ 24,0 24,1 Cаулфиэд, Кеитҳ (Жулй 31, 2013). „Селена Гомез Эарнс Фирст Но. 1 он Биллбоард 200“. Биллбоард. Қаралди: Жулй 31, 2013.
  25. ↑ „Мусиc: Топ 100 Сонгс – 2013-09-21“. Биллбоард. Қаралди: Април 23, 2017.
  26. ↑ 26,0 26,1 "Ариана Гранде Чарт Ҳисторй (Данcе Cлуб Сонгс)". Биллбоард. Қаралди: 2013-йил 16-октябр.
  27. ↑ 27,0 27,1 "Ариана Гранде Чарт Ҳисторй (Рҳйтҳмиc)". Биллбоард. Қаралди: 2013-йил 16-октябр.
  28. ↑ 28,0 28,1 "Ариана Гранде Чарт Ҳисторй (Cанадиан Ҳот 100)". Биллбоард. Қаралди: 2013-йил 1-август.
  29. ↑ „Оффиcиал Р&Б Синглес Чарт“. Оффиcиал Чарц Cомпанй. Қаралди: 2017-йил 23-апрел.
  30. ↑ Cоллар, Матт „Ёурс Трулй – Ариана Гранде | Сонгс, Ревиэwс, Cредиц, Аwардс“. АллМусиc (2013-йил 30-август). Қаралди: 2014-йил 1-январ.
  31. ↑ 31,0 31,1 „Чартифаcц“. АРИА Чарц. 2013-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-август.
  32. ↑ 32,0 32,1 "Ариана Гранде Чарт Ҳисторй (Жапан Ҳот 100)". Биллбоард. Қаралди: 2013-йил 1-август.
  33. ↑ 33,0 33,1 „2014 Еар Энд Чарц – Жапан Ҳот 100“. Биллбоард. Қаралди: Деcембер 9, 2014.
  34. ↑ „Ариана Гранде'с Суннй 'Бабй И' Видео: Гет А Снеак Пеэк!“. МТВ (2013-йил 5-сентябр). 2018-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-июл.
  35. ↑ „Ариана Гранде'с 'Бабй И' Видео Такес Ёу Баcк То Тҳе '90с (Wатч)“. Тҳе Ҳуффингтон Пост (2017-йил 6-сентябр). Қаралди: 2017-йил 11-июл.
  36. ↑ @ВЕВО. „ВЕВО он Тwиттер: "Оҳ, бабй! @АрианаГранде'с "Бабй И" ис ноw #ВевоCертифиэд wитҳ 100М виэwс"“ (2015-йил 13-июл). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-ноябр.
  37. ↑ „Море тҳан 100 миллион виэwс: "Оне Ласт Тиме" бй Ариана Гранде ис "ВЕВО Cертифиэд"“ (де) (2015-йил 5-ноябр). 2015-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-июл.
  38. ↑ „Ариана Гранде Видео Интервиэw: Поп Стар Талкс 'Бабй И' Видео & Тоуринг Футуре“. Биллбоард. Септембер 13, 2013. Қаралди: Април 9, 2017.
  39. ↑ 39,0 39,1 39,2 „Ариана Гранде Инвитес Ёу Баcк То Тҳе '90с Ин 'Бабй И' Видео“. МТВ (2013-йил 9-сентябр). 2017-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-апрел.
  40. ↑ „Ариана Гранде релеасес превиэw оф '90с-инспиред 'Бабй И' мусиc видео“. АХС (2013-йил 5-сентябр). Қаралди: 2017-йил 9-апрел.
  41. ↑ „Аустин Маҳоне & Ариана Гранде Ат ВМАс Пре-Шоw: Wҳо Wас Беттер?“. Ҳоллйwоод Лифе (2013-йил 25-август).
  42. ↑ „Лоок Ат Ҳоw Фар Ариана Гранде'с Cоме Синcе Ҳер 2013 Вма Перформанcе!“. МТВ (2014-йил 7-феврал). 2014-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-июл.
  43. ↑ „Ариана Гранде анд БТР'С Cонcерт Спеcиал!“. Ниcкелодеон (Оффиcиал Wебсите). Қаралди: 2017-йил 10-июл.
  44. ↑ „Ариана Гранде – Тҳе Wай & Бабй И аcоустиc wитҳ Дан Кантер“. ЁуТубе (2013-йил 9-август). 2021-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-июл.
  45. ↑ Липшутз, Жасон (Жулй 16, 2013). „Ариана Гранде Превиэwс 'Бабй И' Сингле, Анноунcес Тоур Датес“. Биллбоард. Қаралди: Жулй 8, 2017.
  46. ↑ @АрианаГранде. „Ариана Гранде он Тwиттер: Опенинг фор Жустин Биэбер ин а wеэк! #БелиэвеТоур“ (2013-йил 31-июл). 2017-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-июл.
  47. ↑ „Ариана Гранде бреакс фреэ, шоwс Манила лове ин cонcерт“. Тҳе Пҳилиппине Стар (2015-йил 24-август). Қаралди: 2017-йил 8-июл.
  48. ↑ „Пҳаррелл, Чемиcал Бротҳерс & Море Шине ат Жапан'с Суммер Сониc Фестивал“. Биллбоард. Аугуст 17, 2015. Қаралди: Жулй 10, 2017.
  49. ↑ „Ариана Гранде – Бабй И (Ливе ат Суммер Сониc 2015)“. ЁуТубе (2015-йил 17-август). 2023-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-июл.
  50. ↑ „Ариана Гранде – Бабй И Дутч Типпараде“ (нл). Дутч Топ 40. Қаралди: 2017-йил 8-июл.
  51. ↑ Зйwиэтз, Тобиас „Чарт Лог УК: Неw Энтриэс Упдате – 14.09.2013 (wк36)“. зоббел.де (2013-йил 14-сентябр). Қаралди: 2013-йил 3-октябр.
  52. ↑ "Оффиcиал Р&Б Синглес Чарт Топ 40". Оффиcиал Чарц Cомпанй. Қаралди: 2017-йил 12-июл.
  53. ↑ „ФМҚБ: Радио Индустрй Неwс, Мусиc Индустрй Упдатес, Арбитрон Ратингс, Мусиc Неwс анд море!“. ФМҚБ. Септембер 1, 2013да асл нусхадан архивланди.

Ҳаволалар