Bada Shahid dargohi
Бара Шаҳид даргоҳи Ҳиндистоннинг Андҳра Прадеш штати, Неллоре шаҳрида жойлашган. „Бара Шаҳид даргоҳи“ урду тилида „ўн икки шаҳид мақбараси“ деган маънони англатади. Даргоҳ Неллоре сув омбори/кўли бўйида жойлашган бўлиб, унинг ёнида ҳайитгоҳ ва боғ мавжуд. Бу жой ҳар йили Муҳаррам ойида нишонланадиган Ротияан ки Эид/Роттела Пандуга фестивали билан машҳур бўлиб, бутун мамлакат ва чет элдан кўплаб ташрифчилар келишади.
Тарихи
Маҳаллий аҳолининг сўзларига ва даргоҳ ҳудудидаги форсча ёзилган тош лавҳага кўра, бу ерда минтақага биринчи бўлиб кирган мусулмон қўшинининг Карбало жангида шаҳид бўлган ўн икки жангчи қабрлари жойлашган.
Ротияан ки эид
Бу Неллоре туманидаги энг ҳурматли зиёратгоҳлардан бири бўлиб, урс фестивалига мамлакат ва чет элдан таниқли шахслар ҳам ташриф буюради. Ҳар йили Муҳаррам ойида уч кунлик урс – Ротияан ки Эид/Роттела Пандуга фестивали нишонланади[1].
Зиёратчилар ўзларининг нонларини уларники билан ўхшаш орзуларига эришган бошқалар билан алмашишади, сўнгра даргоҳда фотиҳа ўқишади[2]. Урс (фестивал) вақт ўтиши билан ривожланган ва буни тасаввуфга боғлаш мумкин.
Ҳайитгоҳ
Даргоҳ ҳудудида шунингдек Ҳайитгоҳ ҳам жойлашган бўлиб, бу ерда Рамазон ва Қурбон ҳайити пайтида жамоат намозлари ўқилади. Бу шаҳардаги энг катта ҳайитгоҳ ҳисобланади.