Badargʻa
Бадарға – 1) ХИХ-ХХ аср бошларида чор Россиясида шахсни суд орқали ёки маъмурий тартибда бирор шаҳар ёхуд муайян губернадан узоқлаштириш. Бунда ўша шахсга мазкур жойдан ташқарида истиқомат қилиш жойини танлаш ҳуқуқи берилган ёки бундай ҳуқуқ берилмаган. Бадарға қилинганлар полиция назоратида бўлган; 2) жазонинг бир тури. Маҳкумни унинг истиқомат жойидан узоқлаштириб, муайян жойларда яшашини ман этиш. Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган шахслар содир этган жиноят учун асосий ёки қўшимча жазо тарзида 1995-йил 1-апрелгача амалда бўлган қонунларда бадарға кўзда тутилган ва 5 йилгача муддатга қўлланган. Бадарға қилинган шахс бўлиши таъқиқланган вилоят, шаҳар ёки туманга борган тақдирда маъмурий тартибда жазоланар, бундай қилмишни такрорласа, бир ярим йилгача озодликдан маҳрум этилар эди. Бадарға инсонпарварлик руҳига зид ва самарасизлиги сабабли бекор этилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |