Бадахший (15-аср) – Мовароуннаҳрда яшаб, ижод этган форс шоири. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг биринчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд шоирлари томонидан “хушгўй” (яхши шеър айтувчи) деб эътироф этил­гани ва Мирзо Улуғбекнинг ўзи ҳам унга алоҳида илтифот кўрсатгани ҳақида маълумот беради[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Мажолис ун-нафоис”.