Baden maktabi
Баден мактаби – ХИХ аср охири ва ХХ аср бошидаги неокантчилик йўналиши. Асосий намояндалари – В. Винделбанд ва Г. Риккерт Баден ери(Германия)даги Фрейбург ва Хейделберг университетларида дарс берган. Баден мактаби вакиллари инсоният маданияти маънавий қадриятлар замирига қурилган, деган ғояни олға сурди. Табиацҳунослик фанларининг услубиётини тарих фанлари услубиётига қарамақарши қўйди. Табиацҳуносликни табиат ҳодисаларининг такрорланувчи ва умумий қонуниятлари ҳақидаги, тарихни тараққиётнинг алоҳида фактлари тўғрисидаги фан, деб ҳисоблади.
Баден мактаби вакиллари фанларни предметларига қараб эмас, балки тадқиқ қилиш услубиётига қараб тасниф этган, тарихнинг обектив қонуниятлари мавжудлигини рад қилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |