Бадриддин Кашмирий (тўлиқ исми Бадриддин ибн Абдуссалом ибн Саййид Иброҳим ал-Ҳусайний алкашмирий) (ХВИ аср 2-ярми) – тарихчи, адиб, шоир. 1554-йил Кашмирдан Бухорога келган ва Жўйбор хожаларидан Хожа Муҳаммад Ислом ва унинг ворислари Хожа Саъд ва Хожа Тожиддин Ҳасаннинг шахсий котиби бўлган. Бадриддин Кашмирий Абдуллахон ИИ га бағишланган "Зафарнома" достони (1593), кўплаб маснавий, ғазаллар, шунингдек умумий тарихнинг Шайбонийхонгача бўлган даврини қамраб олган "Расулнома" асарини ёзган.Бадриддин Кашмирийнинг бизгача етиб келган тарихий асарларидан бири "Равзат арризвон ва ҳадиқат алғилмон" ("Ризвон (фаришта) боғи ва ғилмон бўстони") бўлиб, у тахминан 1589–1590 йилларда ёзилган. Асар муқаддима, хотима ва 7 бобдан (боблар фаслларга ажратилган) иборат бўлиб, Жўйбор хожаларининг ҳаёти, уларнинг шайбоний султонлари билан олиб борган ёзишмаларига бағишланган. Унда Мовароуннаҳрнинг ХВИ аср 2-ярмидаги иқтисодийсиёсий аҳволи, маданий ҳаёти, Бухоро хонлигининг Эрон, Шимолий Ҳиндистон, Қашқар, Хоразм, қозоқлар, қирғизлар билан сиёсий алоқаларига оид кўплаб маълумотларни учратиш мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил