Бадрий Абдулла (1893, Самарқанд — 1936) — ўзбек драматурги. Рус-тузем мактабини тамомлаб, муаллимлик қилган. 1910-йилларда европача усулдаги янги ўзбек театрининг шаклланишига ҳисса қўшган. Ўзининг драма труппасини ташкил этди. 1914–16 йилларда „Жувонмарг“, „Ахмоқ“, „Ўгай ота“, „Бойвачча“ каби песаларини ёзди. Уларда ўзбек халқининг ўтмиши ва ўша даврдаги кечмиш ҳаёти акс эттирилади. Хусусан „Номоз ўғри“ (1920) песасида ўзбек халқининг рус босқинчиларига қарши кураши ёритилади. Песа Б. А. труппаси кучи билан саҳналаштирилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил