Badruddin Samarqandiy
Бадруддин Самарқандий (арабча: بدر الدين سمرقندي — Бадруддин Самарқандий — Тўлиқ исми: Муҳаммад ибн Баҳром Қалонисий (вафоти тахминан 1194-йил)) — Тиб олими, доришунос ва амалиётчи олим.
Бадруддин Самарқандий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Тиб олими, доришунос, амалиётчи олим |
Ҳаёти ва Фаолияти
Бадруддин Самарқандий Самарқандда таваллуд топган, шу ерда ижод этган. ХИИ асрнинг машҳур табибларидан бири бўлиб, Ибн Сино ва Абу Бакр Розий (вафоти 313/925-йил) каби Шарқ буюк табибларининг илмий асарларини мутолаа қилган. Бадруддин Самарқандий қаламига мансуб „Ақробозин“ („Мураккаб дорилар“), яъни „Фармакопея“ номли қўлёзма асари бизгача етиб келган. Унинг бир нусхаси Абу Райҳон Беруний номидаги СҲҚМда сақланмоқда (инв. М 3925). Бу асар „Қарободин Қалонисий“ номи билан ҳам машҳурдир. Ибн Абу Усайби’а (1200-70-йил) „Табиблар тарихи“ номли асарида ёзишича, Бадруддин Самарқандий „Қарободин“ асарини ёзишда Ибн Синонинг „Қонун“, Абу Бакр Розийнинг „Ал-ҳовий“, „Ал-комил“ ва бошқа шарқ олимларининг табобатга оид кўпгина китобларидан фойдаланганлигини айтади. „Қарободин Қалонисий“нинг иккинчи бир нусхаси Берлин кутубхонасида сақланмоқда. Асар 49 бобда мураккаб дорилар тайёрлаш учун ҳозирланган содда доривор нарсаларни ювиш, қуритиш, қовуришдан тортиб, уларни турли касалликларни даволашда ишлатиладиган талқон дори, кулча дори, хамир дори, ҳаб дорилар тайёрлашгача бўлган жараён шарҳ қилинган. Булардан ташқари Бадруддин Самарқандий ўз асарида заҳарларнинг даволик хусусиятлари, бир дори топилмаганда унинг ўрнига ўтувчи иккинчи бир дорилар, ҳашаротларга қарши қўлланадиган дорилар ва тиббий ўлчов вазнлари ҳақида муфассал гапиради. Бу асар муаллиф яшаган даврда ва ундан сўнг ҳам табиблар, айниқса, доришунос табибларнинг эътиборини ўзига жалб этган ва улар учун дастуруламал — қўлланма вазифасини ўтаган. Эндиликда эса шарқ доришунослик тарихини ўрганишда асосий манба вазифасини ўтайди. Асар Суриянинг Ҳалаб шаҳрида 1983-йил „Маъҳаду-т-туроси-л-оламийи-л-арабий“ нашриётида чоп этилган. Ибн Аби Усайби’анинг „Уюну-л-анбо фи табақоти-л-атиббо“ („Табиблар табақалари ҳақида маълумотлар булоғи“) номли асарида Бадруддин Самарқандийнинг машҳур табиб эканлиги тилга олинади. Бадруддин Самарқандийнинг мураккаб дориларга бағишланган „Карободин“ („Мураккаб дорилар ҳақида китоб“, яъни „Фармакопея“) номли асари 49 бобдан иборат бўлиб, унда мураккаб дориларни тайёрлаш жараёни таърифланган. „Карободин“ Бадруддин Самарқандий яшаган даврда ва ундан сўнг ҳам табиблар, айниқса, доришунослар учун дастуруламал вазифасини ўтаган. Асарнинг ХВИ асрда кўчирилган бир қўлёзма нусхаси Абу Райҳон Беруний номидаги СҲҚМда сақланмоқда (инв. № 3925).[1]
Асарлари
„Карободин“
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 552.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |