Badruddin Samovuniy
Бадруддин Самовуний (? -1420) – тасаввуф олими, қозиаскар. Салжуқийлар наслидан. Бир неча йил Миср султони Барқуққа дарс берган. Амир Темур Туркия султони Боязид И Йилдиримга қарши лашкар тортиб Табризга келганида Б. С. унинг ҳузурида уламолар ҳал қилолмаган масалани ҳал қилиб бериб катта эътибор қозонган. Анқара жангидан сўнг, Б. С. Туркиядаги Эдирне шаҳри ҳокими томонидан қозиаскар этиб тайинланган. Аммо, тез орада халқни исёнга чорлагани учун қатл қилинган. У фиқҳ ва тасаввуфга оид "Жоми ал-фусулайн" ("Ҳақ ва ботил тўплами"), "Масаррат ал-қулуб" ("Қалблар сурури"), "Латоиф ал-ишорат" ("Ишора нафосати") каби бир қанча асарлар ёзган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |