Baek-hyun
Бюн Баэк-ҳюн (корейсча: 변백현, 1992 — йил 6-май, Пючон, Кённггидо, Жанубий Корея) — жанубий кореялик қўшиқчи ва актёр. У „Эхо“ ҳип ҳоп гуруҳи аъзоси. Шунингдек, Баэк-ҳюн „СуперМ“ супергуруҳининг сардори ҳисобланади.
Баэк-ҳюн |
|---|
„Эхо“ гуруҳи билан бир нечта албомларни чиқаргандан сўнг, Баэк-ҳюн ўзининг яккахон фаолиятини 2019-йилда ўзининг биринчи „Cитй Лигҳц“ мини албомини чиқариш билан бошлаган. Албом тижорий муваффақиятга эришган, 2019-йилда ярим миллион нусхадан ортиқ сотилган ва Жанубий Кореяда 2010-йилларнинг яккахон ижрочилари орасида энг кўп албоми сотилган қўшиқчига айланган. „Cитй Лигҳц“дан кейин унинг иккинчи „Делигҳт“ (2020) номли мини албоми чиққан, албом 1 миллион нусхадан ортиқ сотилган. Уни мухлислари „зукко айдол (идол)“ деб аташган.
Фаолияти
2012-2015: Дебюти ва илк фаолияти
Баэк-ҳюн 2012-йил 30-январда расман гуруҳга қўшилган. Гуруҳнинг ўзи 2012-йил 8-апрелда дебют қилган.
2014-йил феврал ойида Баэк-ҳюн ва Суҳо „СБС“ телеканалида эфирга узатиладиган „Инкигаё“ телекўрсатувининг доимий бошловчилари бўлишган. 2014-йил ноябр ойида улар шоуни тарк этишган. Ўша йилнинг июл ойида Баэк-ҳюн Жанубий Кореянинг „СМ C&C“ агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган „Сингинг ин тҳе раин“ мусиқий филмида бош рол ижро этиб, ўзининг театрдаги дебютини қилган.

2015-йил апрел ойида Баэк-ҳюн „ЭХО Нехт Доор“ веб-драмаси учун „Беаутифул“ саундтрекини ижро этди. Қўшиқ чартларда етакчи ўринни эгаллади. 2015-йил май ойида Баэк-ҳюн актёр Е Жин Го билан „Докго“ филмида суратга тушиши маълум бўлди. Бироқ филмни суратга олиш ишлари тўхтатилган ва ўша йилнинг январига кўчирилган. 2015-йил декабр ойида Баэк-ҳюн „СБС“ телеканалида эфирга узатилувчи „ГаёДаэжеон“ шоусида „Лике Раин Лике Мусиc“ қўшиғини ижро этган.
2019-йилдан ҳозиргача: яккахон дебюти ва „СуперМ“
2019-йил 10-июн куни Баэк-ҳюн 2019-йил июл ойида яккахон ижрочи сифатида дебют қилиши эълон қилинган. 10-июл куни у „Cитй Лигҳц“ номли илк мини албомини чиқарган.
10-август куни „СМ Энтертаинмент“ ширкати „СуперМ“ номли янги супер К-поп гуруҳининг фаолият бошлашини эълон қилган, Баэк-ҳюн „СҲИНеэ“ гуруҳидан Таэмин, „ЭХО“ гуруҳидан Кҳаи, „НCТ“ гуруҳидан Таэёнг ва Марк, „WайВ“ дан эса Тен ва Луcас билан бирга дебют қилган. Гуруҳ 4-октябр куни „СуперМ“ мини албоми билан илк чиқишини амалга оширган.
Шахсий ҳаёти
2014-йил 19-июнда „СМ Энтертаинмент“ Баэк-ҳюн ва Таэеон (Гирлс' Генератион аъзоси) ўртасидаги ишқий муносабатларни тасдиқлаган. Бироқ 2015-йил сентябрида журналистлар улар ажралишганини хабар қилишган.
Дискографияси
Мини албомлар
| Ном | Тафсилотлар | Энг юқори позициялар | Сотув | ||
|---|---|---|---|---|---|
| Кор [1] |
ЖПН [2] | БИЗ Wорлд [3] | |||
| Cитй лигҳц |
|
1 | 14 | 4 |
|
Сингл
| Ном | Йил | Энг юқори позициялар | Сотув | Албом | ||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Кор | БИЗ
Wорлд | |||||
| Гаон [1] |
Ҳот 100 [6] | |||||
| " Дреам " |
2016-йил | 1 | — | 3 |
|
Йўқ |
| "Тҳе Дай " | 8 | — | 21 |
|
СМ Статион 1-мавсум | |
| " Раин (비가와) " |
2017 | 2 | — | — |
|
Йўқ |
| "Таке ёу Ҳоме (바래다줄게) " | 12 | — | 5 | |||
| „Ёунг“ | 2018 | 11 | 18 | 4 |
| |
| „УН Виллаге“ | 2019 | 22 | 1 | - | Cитй Лигҳц | |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Гаон Дигитал Чарт“ (ко). Гаон Мусиc Чарт. Кореа Мусиc Cонтент Индустрй Ассоcиатион. 2019-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-июл.
- ↑ „Ориcон Албумс Чарт“ (жа). Ориcон Стйле. 2011-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-июл.
- ↑ „Баэкҳюн Чарт Ҳисторй: Wорлд Албумс“. Биллбоард. 2019-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-июл.
- ↑ „Cитй Лигҳц“ (зҳ). ҚҚ Мусиc. 2020-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-июл.
- ↑ „Wорлд Дигитал Сонгс“. Биллбоард. 2019-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-июл.
- ↑ „Баэкҳюн Чарт Ҳисторй: К-Поп 100“. Биллбоард. 2019-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-июл.
- ↑ Cумулативе салес оф „Дреам“:
- ↑ „Гаон Доwнлоад Чарт - Фирст ҳаллф оф 2016 (сеэ #186)“ (ко). Гаон Мусиc Чарт. 2016-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-июл.
- ↑ Вендас аcумуладас пара „Раин“:
- ↑ Вендас аcумуладас пара Таке Ёу Ҳоме:
- ↑ 11,0 11,1 Жефф Бенжамин. „ЭХЎс Баэкҳюн Сcорес Ҳигҳест Энтрй Фор а Соло К-Поп Аcт он тҳе Артист 100“. Биллбоард (2018-йил 4-октябр). 2018-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-октябр.