Баффин денгизи, Баффин қўлтиғи – Шимолий Муз океанидаги ярим ёпиқ денгиз. Гренландия билан Канада Арктика архипелагининг шарқий қирғоқлари оралиғида. Атлантика океани билан Дейвис бўғози орқали туташади. Майдони 530 минг км². Ўртача чуқ. 861 м, энг чуқур жойи 2414 м. Сувнинг устки қатламидаги температура ёзда 4 – 5°, қишда –Г. Шўрлиги қишда 34‰, ёзда 30 – 32‰. Баффин денгизи қишда сузиб юрувчи музлар билан қопланади. Ёзда музлар Баффин денгизининг марказий ва ғарбий қисмидагина қолади. Асосий балиқдари – белуха, треска, селд. Денгиз инглиз қутб сайёҳи У. Баффин номи билан аталган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил