Baffin yeri
Баффин ери — Канада Арктика архипелагидаги энг йирик орол. Майдони 476 минг км². Оролда қарийб 3,4 минг киши яшайди. Баффин ери архей ва протерозой бурмаларидан тузилган. Шимолий Америка қалқонида жойлашган. Шарқий қирғоқлари баланд (2591 м гача); ғарбий қирғоқлари паст. Оролнинг кўп қисми ясситоғ ва айрим тоғлардан иборат. Ғарбида ботқоқлик ва кўл кўп. Иқлими совуқ ва нам. Қор кўп ёғади. Тоғларда музликлар бор. Арктика ва тоғ тундраларидан иборат. Ўсимликлари — йўсин, лишайник, тундра буталари. Ҳайвонлари — лемминг, қутб тулкиси, Арктика қуёни. Асосий аҳоли пункти — Икалуит (аввалги Фробишер-Бей).
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |