Bahmaniy sultonligi
Баҳманий султонлиги – Ҳиндистонда ўрта аср давлати. Баҳманийлар сулоласининг асосчиси Ҳасан Зафархон бўлиб, Абу Музаффар Алоуддин шоҳ номи билан тахтга чиққан. Дастлаб Гулбаргани, кейин (1429-йилдан) Бидорни ўзига пойтахт қилган. Баҳманийлар давлати Декан мулкдорларининг Деҳли султонлигига қарши қўзғолони натижасида вужудга келиб (1347), ҳукмронлик мусулмон мулкдорлари қўлига ўтди ва ҳарбий тузум жорий этилди. Ёш султонлар Низомшоҳ (1461–1463) ва Муҳаммадшоҳ Ш нинг оталиғи (регенти) ва вазири Маҳмуд Хован даврида баҳманийлар давлати анчагина қудратли эди. Маҳмуд Хован асли Эрон савдогарларидан бўлиб, кейинчалик баҳманийлар саройида вазирлик даражасига кўтарилган. Мулкдорларнииг ўзаро кураши, айниқса Вижаянагар давлати билан доимий урушиб туриши натижасида баҳманийлар заифлашди. ХВ аср охири – ХВИ асрнинг бошида баҳманийлар давлати Бижопур, Голконда, Бидор, Бсрор ва Аҳмаднагар султонликларига ажралиб кетди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |