Баҳнҳоф – 1994-йилда швециялик тадбиркор Оскар Шварц томонидан Уппсала шаҳрида асос солинган швед интернет-провайдери. У Швециянинг биринчи мустақил интернет-провайдери ҳисобланади. Ҳозирги кунда компания Стокголм, Гётеборг, Уппсала, Малме, Бурленге ва Умео шаҳарларида фаолият юритади[1].

Баҳнҳоф
Қачон асос солинган 20-май, 1994-йил (32 йил аввал) (1994-05-20)
Жойлашуви Швеция
Асосчи(лари) Оскар Шварц
Раҳбарият

Жон Карлунг

Андреас Норман

Машҳур WикиЛеакс лойиҳаси ўз хостинги учун Баҳнҳоф компаниясининг маълумотлар марказидан фойдаланган. Бу марказ Стокголм яқинидаги Оқ тоғларда жойлашган, алоҳида ҳимояланган Пионен бункерида жойлаштирилган[2].

Тарихи

Баҳнҳоф 1994-йилда Оскар Шварц томонидан асос солинган. У Швециянинг дастлабки интернет-провайдерларидан бирига айланган[3].

Компания 2007-йил декабр ойидан бошлаб БАҲН-Б (Актиэторгет)[4] номи остида фонд биржасида очиқ савдога чиққан.

2008-йил 11-сентабрда Баҳнҳоф Стокголмдаги Оқ тоғларда жойлашган собиқ Пионен фуқаро мудофааси маркази ичида янги маълумотлар марказини ишга туширган. Кейинчалик, ушбу маълумотлар маркази ўзининг юқори ишончлилиги туфайли WикиЛеакс лойиҳаси томонидан фойдаланилган[5].

Кейинги воқеалар

2005-йил 10-мартда Швеция полицияси муаллифлик ҳуқуқини бузувчи материалларни топиш умидида Баҳнҳоф биноларида жойлашган тўртта серверни мусодара қилган. Бу серверлар Баҳнҳоф бош серверига яқин (тармоқ лабораториясида) жойлашган бўлса-да, компания бу 4 та сервер ўзларининг мулки эмаслигини, балки компания ходимларининг шахсий мулки эканлигини таъкидлаган. Компания, шунингдек, ушбу серверлардаги материаллар муаллифлик ҳуқуқи бузилишларига қарши курашувчи Свенска Антипиратбйрåн ташкилотининг сўровига биноан жойлаштирилганини кўрсатувчи далилларни ҳам тақдим этган[6].

2009-йилда Баҳнҳоф Швеция ҳукуматининг файллардан ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш бўйича янги қонунларини бекор қилиш мақсадида мижозларнинг махфий маълумотларини, жумладан ИП-манзилларини сақлай олмаганлиги сабабли суд жараёнини бошлаган. ИПРЕД деб номланган янги Европа Иттифоқи қонуни ҳукуматга маълумотларни ўша пайтдаги маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонундан кўра узоқроқ сақлаш имконини берган, шунингдек, шахсий маълумотларга киришни фақат полиция сўрови билан соддалаштирилган тартибда рухсат этган[7].

2010-йил декабр ойида WикиЛеакс веб-сайти Амазон веб-хизматларида тўсилгандан сўнг, у Баҳнҳоф сервер қувватларига кўчган. Ресурс раиси Жон Карлунг интервюсида Афғонистондаги уруш пайтидаги маълумотлар чиқиб кетганидан сўнг сайт АҚШда кучли босимга дуч келганини маълум қилган. У журналистларга маълумотлар сақланадиган иккита серверни кўрсатган ва WикиЛеакс Баҳнҳоф провайдерининг мижозига айланганини айтган[8].

2014-йил апрелда CЖЕУ интернет провайдерлари фойдаланувчиларининг маълумотларини сақлашга рухсат берувчи кўрсатмани бекор қилган. Швециянинг телекоммуникация назоратчи органи ПТС Швеция провайдерлари ва телекоммуникация компанияларига энди қўнғироқлар ёзувлари ва интернет-трафикни сақлаш шарт эмаслигини маълум қилган. Шундан сўнг ўтказилган иккита ҳукумат текшируви Швециянинг маълумотларни сақлаш тўғрисидаги қонуни мамлакатнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенсияси доирасидаги мажбуриятларини бузмаганлигини аниқлаган. Кейин Швециянинг йирик телекоммуникация компаниялари кўпчилиги бу қарорга эътироз билдирган, аммо қонун барибир бекор қилинмаган. Баҳнҳоф ҳукумат 24-ноябргача, қонунга риоя қилиш зарурлиги ҳақида ултиматум қўймагунча, узоқ вақт давомида қонун талабларини бажармаган. Акс ҳолда компания беш миллион крон миқдорида жаримага тортилиши мумкин эди. Натижада компания ўз фаолиятини қонун талабларига мослаштириб, мижозлар хавфини камайтириш учун уларга Швеция ҳукумати томонидан ҳаракатларини кузатишни минималлаштирувчи бепул ВПН хизматини таклиф этган[9].

2018-йил октабрда Элсевиэр судда ғалаба қозониб, Швеция интернет-провайдерларидан Сcи-Ҳуб каби сайтларга киришни тўсишни талаб қилган. Баҳнҳоф суд қарорини ижро этиш вақти келганда, Сcи-Ҳубни тўсиш билан бирга, Элсевиэрнинг ўзини ҳам қисман тўсиб қўйган[10].

Манбалар

  1. ↑ „WикиЛеакс' неw ҳоме ис ин а формер бомб шелтер“ (эн-УС). ЛА Тимес Блогс - Течнологй (2010-йил 2-декабр). 2019-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-май.
  2. ↑ „Инсиде тҳе Моунтаин Тҳат Усед то Ҳоусе Wикилеакс'с Серверс“ (эн). www.виcе.cом. 2021-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-май.
  3. ↑ „Жон Карлунг кливер ав“ (св). ИТ24. 2021-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-май.
  4. ↑ „Серверсафари 30 метер ундер жорден“ (св). Cомпутер Сwеден. 2020-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-май.
  5. ↑ „Реалтид.се ТМТ - Баҳнҳоф спрäнгер Вита берген“ (деадлинк). wеб.арчиве.орг (2011-йил 13-январ). 2011-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-май.
  6. ↑ „Сwеден wон'т энфорcе дата ретентион лаw агаинст ИСП тҳат делетед метадата“ (эн). ПCWорлд (2014-йил 11-апрел). 2019-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-май.
  7. ↑ „ИСП саботагес филе шаринг лаw - Тҳе Лоcал“ (деадлинк). wеб.арчиве.орг (2012-йил 3-октябр). 2012-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-май.
  8. ↑ „Баҳнҳоф АБ (БАҲН Б) Cомпанй Профиле - CорпоратеИнформатион.cом“ (деадлинк). wеб.арчиве.орг (2016-йил 14-сентябр). 2016-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-май.
  9. ↑ Давид Меер. „Сwедиш ИСП Баҳнҳоф тҳреатенед wитҳ фине фор нот сторинг cустомер дата фор лаw энфорcемент“ (эн-УС). гигаом.cом (2014-йил 29-октябр). Қаралди: 2021-йил 17-май.[сайт ишламайди]
  10. ↑ „Элсевиэр Форcес ИСП то Блоcк Аccесс то Сcи-Ҳуб, ИСП Блоcкс Элсевиэр ас Wелл“. Тҳе Wире. 2021-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-май.