Баҳо (баҳо бериш) (фалсафада) – ижтимоий ҳодисалар, инсон фаолияти, хулқига бўлган муносабат, уларнинг аҳамиятини, муайян ахлоқ меъёрлари ва тамойилларига мослигини кўрсатиш (маъқуллаш ёки қоралаш, рози бўлиш, танқид қилиш ва шаҳри к.). Инсоннинг ижтимоий мавқеи, дунёқараши, маданнй савияси. Ақлий ва ахлоқий камолоти билан белгиланади. Бошқа томондан эса, қилинган ҳаракат сабаблари, воситалари ва мақсадларини, унинг қандай шароитда бажарилганлигини, шахс хулқидаги ўрнини ҳисобга олиш бу шахсга тўғри баҳо беришнинг зарур шартидир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил