Баҳодир Тожимирзаевич Абдуллаев (1967-йил 5-декабр, Шаҳрихон, Андижон вилояти) — ўзбек тадбиркори ва спорт арбоби. Ўзбекистон металлургия комбинати аксиядорлик бирлашмаси раиси[1][2], шунингдек Ўзбекистон стол тенниси федерацияси вице-президенти[3].

Баҳодир Абдуллаев
Абдуллаев Баҳодир Тожимирзаевич
Ўзбекистон металлургия комбинати аксиядорлик бирлашмаси раиси
Мансаб даври
2025-йил август
Ўтмишдоши Дилшод Аҳмедов
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси вице-президенти
Мансаб даври
2025-йил апрел
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1967-йил 5-декабр (1967-12-05) (58 ёш)
Шаҳрихон, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

Баҳодир Абдуллаев 1967-йил 5-декабрда Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳрида туғилган. 1991-йилда Наманган муҳандислик-қурилиш институтини (аввалги номи билан Наманган саноат технологияси институти) тамомлаган. У 2007-йилда БА Ҳолдинг инвестиция компаниясига асос солган. Компания қурилиш, саноат, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритади. 2022-йил Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган[4].

Фаолияти

Абдуллаев 2025-йил август ойидан бошлаб “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ кузатув кенгаши раиси лавозимида фаолият олиб боради. Ушбу корхона Ўзбекистондаги энг йирик металлургия корхоналаридан бири ҳисобланади[5].

2025-йил апрел ойида у Ўзбекистон стол тенниси федерацияси вице-президенти этиб сайланган[6]. Шунингдек, Баҳодир Абдуллаев Наманган вилояти халқ депутатлари кенгаши депутати ҳисобланади[7].

Мукофотлари

Шунингдек қаранг

Манбалар