Баҳодир Ходжиэвич Иброҳимов (русча: Ибрагимов, Бохадыр Ходжиевич; 20-ноябр 1945-йил Фарғона – 21-август 2013-йил, Тошкент) – Ўзбекистонлик собиқ футболчиси ва мураббийи[1]. 1996-йилги мавсумда Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббийлик қилган.

Баҳодир Ибрагимов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Баҳодир Ходжиэвич Иброҳимов
Таваллуд санаси 20-ноябр 1945-йил
Таваллуд жойи Фарғона Ўзбекистон ССР
Вафот санаси 21-август 2013-йил(2013-08-21)
(67 ёшда)
Вафот жойи Тошкент, Ўзбекистон
Бўйи 170 cм (5 фт 7 ин)
Амплуаси ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1963—1972 Sovet Ittifoqi Пахтакор 194 (23)
1973 Sovet Ittifoqi Андижон ? (4)
Бошқарган клублари
1973—1976 Sovet Ittifoqi Автомобилист
1978 Sovet Ittifoqi Нефтчи
1979 Sovet Ittifoqi Динамо Самарқанд
1984—1986 Sovet Ittifoqi Пахтакор
1993 Oʻzbekiston Пахтакор
1996 Oʻzbekiston Ўзбекистон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчи сифатидаги фаолияти

Футболчилик фаолиятини 1963-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ клубида бошлаган ва бу жамоада 10 та мавсумни ўтказган. Бу вақт ичида Иброҳимов клуб тарихида сезиларли из қолдирдириб, Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов каби тошкентлик етакчи ҳужумчилар билан бир жамоада тўп сурди. Баҳодир Иброҳимов футболчилик фаолиятини 1973-йилда „Андижон“ жамоаси таркибида якунлаган.

Мураббийлик фаолияти

Баҳодир Иброҳимов мураббийлик фаолиятини 1973-йилда Термизнинг „Автомобилист“ жамоасида бошлаган. Москвадаги Олий мураббийлар мактабини тамомлаганидан сўнг Фарғонанинг „Нефтчи“ ва Самарқанднинг „Динамо“ жамоаларига устозлик қилган.

1984-йилдан 1986-йилгача „Пахтакор“ болалар ва ўсмирлар мактаби директори лавозимида фаолият юритган. 1986—1991-йилларда Яқин Шарқ давлатларидан Сурия, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатларда мураббийлик фаолиятини давом эттирган[2].

1993-йилда яна „Пахтакор“га қайтиб, клуб бош мураббийи бўлди. Иброҳимов бошчилигида тошкентликлар чемпионатда иккинчи бўлиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

1996-йилда Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. Унинг раҳбарлигида жамоа 1996-йилги Осиё кубоги саралаш босқичини қийинчилик билан енгиб чиқади, шунингдек, 1996-йилги Осиё кубогининг сўнгги босқичида ҳам ниҳоятда омадсиз иштирок этади. Шундан сўнг Иброҳимов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан четлаштирилган.

Вафотидан сўнг унинг номи остида ҳар йили хотира турнир ўтказиб келинмоқда[3].

Ютуқлари

Манбалар

  1. ↑ „Баҳодир Иброҳимов ҳаёти ва фаолиятига баг'ишланган китобнинг тақдимоти бо'либ о'тди“ (2013-йил 20-ноябр).
  2. ↑ Сафаров В. А. Энсиклопедия футбола в Узбекистане 1912—2012. – Т. 2014. – С. 385.
  3. ↑ „Баҳодир Иброҳимов хотира турнири давом этмоқда“ (2014-йил 22-август).

Ҳаволалар