Баҳодир Карим (Каримов Баҳодир Нурметович, 1966-йил 7-феврал, Тошҳовуз вилояти, Туркманистон ССР) – адабиёцҳунос, филология фанлари доктори, профессор Халқ таълими аълочиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.

Баҳодир Карим
Каримов Баҳодир Нурметович
Таваллуди 1966-йил 7-феврал (1966-02-07) (60 ёш)
Таълими Тошкент давлат университети
Касби Адабиёцҳунос
Унвони Филология фанлари доктори, профессор
Мукофотлари

Ҳаёти

Баҳодир Карим 1966-йил 7-февралда Республикасининг Тошҳовуз вилояти Тоза-ёрмиш қишлоғида зиёли оилада туғилган. Бошланғич ва ўрта таълимни қишлоқдаги 30-мактабда олган. 1991-йилда Тошкент давлат университетининг Ўзбек филологияси факултетини тамомлаган. Шундан кейин шу университет аспирантурасининг кундузги бўлимида ўқишни давом эттирган. Отаси Нурмат ака физика ўқитувчиси бўлган.

Фаолияти

1996—1999-йилларда докторантурада таҳсил олган. 2002-йилда филология фанлари доктори илмий даражасига эга бўлган. 1999-йилдан Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факултети „Жаҳон адабиёти ва назария“ кафедраси мудири лавозимида ишлаб, 2003—2006-йилларда факултет декани бўлган. 2001-йилдан университет қошида ташкил этилган Олий Адабиёт курсини бошқарган[1].

Баҳодир Каримнинг 2000-йилда "Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд", "Қодирий қадри", 2004-йилда "Янгиланиш соғинчи", 2007-йилда "ХХ аср ўзбек ҳикояси анталогияси", 2011-йилда "ХХ аср ўзбек шеърияти анталогияси", "Чўлпон ва танқид", "Абдулла Қодирий: танқид, таҳлил ва талқин"[2], "Адабиёцҳунослик методологияси", "Абдулла Қодирий ва герменевтик тафаккур", "Қодирий насри – нафосат қасри", "Бакир Чўбонзода ва Ўзбекистон", "Руҳият алифбоси", "Абдулла Қодирий феномени", "Ўткан кунлар ибрати", "Икки даҳо – икки бебаҳо", "Истиқлол адабиёти: назм ва наср" каби ўндан ортиқ илмий китоблари нашр этилган. Бундан ташқари у 70 дан зиёд илмий ва ўқув-услубий ишлар, шу ўринда 6 та рисола, 64 та илмий мақола ва ўқув-услубий ишлар муаллифи[3]. Унинг тадқиқотлари асосан ХХ аср адабиёти ва жадидлар ҳақида[4].

Мукофотлари

2005-йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган. 2016-йилда „Халқ та’лими а’лочиси кўкрак нишони“ билан тақдирланган. 2020-йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси фахрий унвони топширилган.

Манбалар

Ҳаволалар