Зиёсферада исми Баҳодир ва фамилияси Қосимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Баҳодир Эргашевич Қосимов – ўзбек ҳуқуқшуноси ва давлат арбоби, 2000—2001-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.

Баҳодир Эргашевич Қосимов
Баҳодир Эргашевич Қосимов
О’збекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири
Мансаб даври
2001-йил 11-февралдан – 2002-йил 4-мартгача
Ҳукумат бошлиғи Ўткир Султонов
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Рустам Аҳмедов
Вориси Ботир Парпиев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 25-апрел 1944-йил
Тошкент вилояти Қибрай тумани
Вафоти 27-декабр 2015-йил(2015-12-27)
(71 ёшда)
Тошкент вилояти Қибрай тумани
Мукофотлари 1-darajali Shon-sharaf ordeni2-darajali Shon-sharaf ordeni
Хизмат йиллари 1963—2002
Унвони Генерал-маёр

Биографияси

1944-йил 25-апрелда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган.

1963—1966-йилларда ҳарбий хизматда.

1970-йилда Тошкент давлат юридик университетини тугатган.

1966—1991 – ЎзССР ички ишлар идораларида хизмат.

1991—1994 – Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг мудофаа ва хавфизлик мажмуасида бош консултант.

1994—1996 – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари.

1996—1997 – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби.

1997—2001 – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари.

2001—2002 – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.

2002-йилдан нафақада. 2015-йилда вафот этган.

Мукофотлари

1998-йилда 2-даражали Шон-шараф ордени[1], 2001-йилда 1-даражали Шон-шараф ордени билан мукофотланган[2].

Манбалар