Баҳодиржон Баҳромович Сиддиқов – ўзбек иқтисодчиси ва давлат арбоби. 2019—2020-йилларда ва 2023—2025-йилларда Ўзбекнефтгаз миллий холдинг компанияси бошқарув раиси[1].

Баҳодиржон Баҳромович Сиддиқов
 Ўзбекнефтгаз компанияси раиси
Мансаб даври
2023-йил 25-мартдан – 2025-йил 17-декабргача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Меҳриддин Абдуллаев
Вориси Абдуғани Сангинов
Мансаб даври
2019-йилдан – 2020-йилгача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Баҳром Ашрафхонов
Вориси Меҳриддин Абдуллаев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1979-йил 27-май (1979-05-27) (47 ёш)
Бешариқ тумани, Фарғона вилояти, ЎзССР

Биографияси

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида туғилган.

2000-йилда Тошкент молия институтини, 2005-йилда Тошкент давлат техника университетини битирган. Мутахассислиги – молия, кредит ва менежмент.

1999−2000 – „ЎзЛИТИнефтгаз“ АЖ техник ходими.

2001−2004 – „ЎзЛИТИнефтгаз“ МЧЖ муҳандис-конструктор, кичик илмий ходим.

2004−2006 – „ЎзЛИТИнефтгаз“ 1-тоифали муҳандиси ва бўлими бошлиғи.

2006−2007 – „Ўзтяжнефтгазкимёлойиҳа“ давлат лойиҳа институти лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини баҳолаш бўлими бошлиғи.

2007−2009 – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи.

2009−2010 – „Ўзбекнефтгаз“ қошидаги „Нефтегазинвест“ корхонаси директори.

2010−2011 – Узбекистан ГТЛ қўшма корхонаси корпоратив ишлар бўйича директор ўринбосари.

2011−2012 – Узбекистан ГТЛ қўшма корхонаси корпоратив масалалар бўйича директори.

2012—2016 – Узбекистан ГТЛ қўшма корхонасида молия директори.

2016—2017 – „Ўзбекнефтгаз“ аксиядорлик жамияти прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи – „Нефтегазинвест“ МЧЖ директори.

2017−2017 – „Ўзбекнефтгаз“ инвестициялар ва истиқболли ривожланиш бошқармаси бошлиғи, „Нефтегазинвест“ директори.

2017−2018 – „Ўзбекнефтгаз“ инвестициялар ва истиқболли ривожланиш бўйича бошқарув раисининг ўринбосари.

2018−2019 – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи.

2019—2020 – „Ўзбекнефтгаз“ бошқаруви раиси[2].

2020—2023 – Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги нефт ва газ саноатини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш лойиҳа бошқармаси бошлиғининг ўринбосари[3].

2021-йилдан 2025-йилгача „Олмалиқ кон-металлургия комбинати“ аксиядорлик жамияти кузатув кенгашининг мустақил аъзоси, Ёшлик-1 конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича лойиҳа офисининг директори.

2023-йилдан 2025-йилгача „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси бошқарув раиси.

2020—2025-йилларда 6-чақириқ Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутати; бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар, инновациялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси; Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси фраксияси аъзоси бўлган.

2024—2025-йилларда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси[4].

2025-йил декабрда ишдан бўшатилган, кейинчалик қамоққа олинган[5][6].

Манбалар