Bahodir Toshmatov
Баҳодир Ҳамидович Тошматов (1964-йил Ўзбекистон ССРда туғилган) – ўзбек ҳарбий хизматчиси. 2017—2020-йилларда ва 2026-йилдан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони.
| Баҳодир Тошматов | |
|---|---|
|
Баҳодир Тошматов 2026-йилда | |
|
Мансаб даври 2026-йил 28-январдан – ҳозиргача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Рустам Жўраев[1] |
|
Мансаб даври 2017-йил 5-августдан – 2020-йил 16-мартгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Рустам Жўраев |
| Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси | |
|
Мансаб даври 2018-йил 22-январдан – 2020-йил 5-декабргача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Алишер Усмонов[2] |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1964-йил Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Ҳарбий |
| Унвони | Генерал-полковник |
Биография
Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини, Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясини, шунингдек, Фарғона давлат университетини тамомлаган.
Совет Армияси Туркистон ҳарбий округи қўшинларида турли қўмондонлик лавозимларида ва кейинчалик 90-йиллар давомида Мудофаа вазирлигининг раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган. 1999-йилдан 2001-йилгача Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони. 2001—2005-йилларда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони. 2005—2008-йилларда Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони. 2008—2011-йилларда Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари ва Бош штаб бошлиғи[3], сўнгра 2011—2013-йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби лавозимларида ишлаган. 2013—2017-йилларда мудофа вазири генерал-полковник Қобул Бердиевнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган[4]. 2017—2020-йилларда Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони бўлган[5]. 2018-йилдан 2020-йилгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган[6]. 2020-йил 22-октябрда Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг қуролли кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди[7][8][9].
2026-йил 28-январдан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони[10][11]. 28-март куни Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди[12].
Манбалар
- ↑ Баҳодир Тошматов лавозимини тарк этди
- ↑ „Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси тайинланди“.
- ↑ „Ўзбекистонда хавфсизлик учун мас‘ул раҳбарлар ўзгартирилган“ (уз-Cйрл). ББC Неwс Ўзбек (2013-йил 23-сентябр). Қаралди: 2021-йил 7-июн.
- ↑ „Узбек пресидент макес соме аппоинтменц“ (эн). Тренд.Аз (2013-йил 21-сентябр). Қаралди: 2021-йил 7-июн.
- ↑ „Баҳодир Тошматов лавозимини тарк этди“ (2020-йил 16-март).
- ↑ „Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Баҳодир Тошматов Хавфсизлик кенгашига ўтди“ (Рус тили) (2020-йил 23-октябр).
- ↑ „ТАШМАТОВ Баходир Хамидович | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. Қаралди: 2021-йил 7-июн.
- ↑ „Глава Госслужбы безопасности президента перешел в Совбез“ (ру-УЗ). Газета.уз (2020-йил 22-октябр). Қаралди: 2021-йил 7-июн.
- ↑ „Главный телохранитель президента Узбекистана назначен заместителем председателя Совета безопасности“ (ру). Радио Озодлик. Қаралди: 2021-йил 7-июн.
- ↑ „Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди“. 2026-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-март.
- ↑ „Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланди“.
- ↑ „Баҳодир Тошматов Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди“.

