Баҳодир Турсунович Юсупов (1961-йил 16-августда туғилган, Учқўрғон тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек давлат ва сиёсат арбоби. 2009-йилдан 2015-йил 26-ноябргача Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. 2018-йил февралдан 2019-йил 28-январгача Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири. Иккинчи ва учинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сенатори этиб сайланган.

Баҳодир Юсупов
 Қишлоқ хўжалиги вазири
Мансаб даври
2018-йил феврал – 2019-йил 28-январгача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим та'сис этилган
Вориси Жамшид Хўжаев
 Наманган вилояти ҳокими
Мансаб даври
2009-йилдан – 2015-йил 26-ноябргача
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Икромхон Нажмиддинов
Вориси Хайрулло Бозоров
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1961-йил 16-август (1961-08-16) (65 ёш)
Учқўрғон тумани, Наманган вилояти, ЎзССР
Маълумоти Тошкент давлат техника университети
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

  • 1982-йилда Тошкент давлат техника университетини муҳандис-технология мутахассислиги бўйича тугатган.
  • 1982-1984 — Наманган вилоятидаги 2-сонли ғишт заводида уста, катта уста.
  • 1984-1986 - Наманган вилояти 15-сонли ғишт заводининг бўлим бошлиғи, бош муҳандиси, директори бўлган.
  • 1986-1988 - Учқўрғон тумани „Андижон“ коллектив хўжалиги ёшлар қўмитасининг котиби.
  • 1988-1989 — Учқўрғон тумани ёшлар қўмитасининг бўлим бошлиғи, иккинчи котиби.
  • 1989-1994 — Учқўрғон тумани „Андижон“ колхози партия қўмитаси котиби, бошқарув раиси ўринбосари.
  • 1994-1998 — Учқўрғон вилояти „Андижон“ колхози бошқаруви раиси.
  • 1996-1998 - Давлат ва жамият қурилиши академиясининг талабаси бўлган.
  • 1998-2001 — Учқўрғон туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.
  • 2001-2004 - Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи.
  • 2004-2009 - Чуст тумани ҳокими.
  • 2009-йил 27-декабрда халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг депутати бўлди.
  • 2010-2015 - Наманган вилояти ҳокими[1].
  • 2010-2015 — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги ва экология қўмитаси аъзоси.
  • 2015-2018 - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва ер эгалари кенгашининг раиси.
  • 2018-2019 - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири.
  • 2019-2021 — Наманган вилояти Косонсой тумани ҳокими[2]. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.
  • 2021-йилдан - Наманган вилояти халқ қабулхонаси мудири.[3][4]

Манбалар