Баҳодиржон Шермуҳаммадов (10-июн 1973-йил, Риштон тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, педагогика фанлари доктори (2016), профессор. 2021-йилдан Фарғона давлат университети ректори.

Баҳодиржон Шермуҳаммадович Шермуҳаммадов
Таваллуди 1973-йил 10-июн (1973-06-10) (53 ёш)
Риштон тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Педагог олим
Соҳаси Педагогика
Таълими Тошкент давлат педагогика институти
Илмий даражаси Педагогика фанлари доктори
Илмий унвони Профессор
Мукофотлари

Ҳаёти

Баҳодиржон Шермуҳаммадович Шермуҳаммадов 1973-йил 10-июн Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. Отаси Шермуҳаммад Мирзаолимов ва онаси Ўлмасхон Мирзаолимова педагог бўлишган.

Таълими

1990-йилда Риштон туманидаги 2-мактабни тугатиб, шу йили Тошкент давлат педагогика институтининг тарих факултетига ўқишга кириб, 1995-йилда ушбу институтни битиради[1]. 2001-йилда Тошкент молия институтини тугатган[2]. 2007–2009-йилларда “Низомий” номидаги Тошкент давлат педагогика университети докторанти

Фаолияти

1996–2002-йиллар Тошкент давлат педагогика университети ёшлар ташкилоти раҳбари; 2002–2007-йилларда Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани ҳокимлигида бўлим бошлиғи; 2009–2011-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ма’навий-ма’рифий ишлар бўйича проректори; 2011–2017-йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Та’лим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот таҳлил департаменти ходими; 2017–2018-йилларда Ма’навият ва ма’рифат маркази раҳбарининг ўринбосари; 2018–2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси миллий қадриятлар, ма'навият ва ма'рифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўбаси бош консултанти; 2019–2021-йилларда Олий ва ўрта махсус та'лим вазирининг ёшлар, ма'навият ва ма'рифат масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган[3][4].

2021-йилдан Фарғона давлат университети ректори[5][6].

Илмий фаолияти

Баҳодиржон Шермуҳаммадов педагогика фанлари доктори, профессори сифатида кенг қамровли илмий фаолият олиб бормоқда. Унинг илмий мероси 10 та дарслик, 17 та ўқув-услубий қўлланма ва 15та монография ҳамда 120 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар нашр эттирилган. Бундан ташқари, илмий журналларда тахминан 70 та мақола, илмий конференсия материалларида 220 дан ортиқ мақола ва тезис чоп этилган. Шунингдек, 30 дан ортиқ китоб ва мақолалари хорижий нашрларда эълон қилинган.

Б. Шермуҳаммадов илмий раҳбар сифатида 4 нафар фан доктори ва 11 нафар фалсафа докторини тайёрлаган бўлиб, “устоз-шогирд” анъаналарини давом эттирмоқда. Унинг раҳбарлигидаги илмий мактаб педагогика, таълим технологиялари ва ижтимоий-маданий таълим йўналишларида шаклланган бўлиб, шахсга йўналтирилган ва компетенсиявий парадигма, ҳамкорлик педагогикаси, рақамли педагогика ва медиасаводхонлик, касбий этика, дизайн-лойиҳалаш, спорт туризми мотивацияси ҳамда ҳарбий-акмеологик тайёргарлик каби консептларга асосланган. Мактабнинг механизми модел-индикатор-трансфер сиклини ўз ичига олади: назарий модел қуриш, мезон-кўрсаткичлар ва диагностика воситаларини ишлаб чиқиш, ҳамда натижаларни дарсликлар, ўқув дастурлари ва тренингларга трансфер қилиш. Мактабнинг самарадорлиги кенг эмпирик қамров, статистик таҳлил ва трансверсал таъсир (ижтимоийлаштириш, рақамли хавфсизлик, эстетик-маданий ривожланиш) орқали намоён бўлмоқда. Истиқболда мактаб рақамли этикани чуқурлаштириш, ҳамкорлик педагогикасини мактаб-ОТМ вертикалида кенгайтириш, мотивацион-психологик платформаларни ривожлантириш ва касбий этикани барқарорлаштириш йўналишларида фаолият кўрсатмоқда.

Б.Шермуҳаммадовнинг илмий фаолияти халқаро миқёсда эътироф этилган. У Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлари университетининг “Фахрий доктор”и (2023), Россия Федерацияси Урал давлат педагогика университетининг “Фахрий профессор”и (2023), Озарбайжоннинг “Одлар Юрду” университетининг “Фахрий профессор”и (2024), Хитойнинг Лоян Археология институтининг “Фахрий илмий ходими” (2024), Хитой Фанлар академияси Нодон умуртқалилар палеонтологияси ва палеоантропологияси институтининг “Фахрий бош олим”и (2024) ҳамда Хитойнинг Нортҳwест университетининг “Ташриф буюрувчи профессор”и (2024) унвонларига сазовор бўлган. Шунингдек, у “Ўзбекистон белгиси”, “Мустақиллик 25 йиллиги”, “Мустақиллик 30 йиллиги” ва “Конституциянинг 25 йиллиги” нишонлари билан тақдирланган. Фарғона давлат университети ректори сифатида унинг илмий салоҳиятни юксалтириш, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришдаги ташаббуслари университетнинг рейтинглардаги ютуқларига ҳисса қўшган: УИ Греэн Метриc (483-ўрин, 2024), ТҲЕ Импаcт (ТОП-500, 2025), Ҳигҳер Эдуcатион Ранкинг (3-ўрин, 2025), ҚС Асиа (901–950-ўрин, 2025), ҚС Старс (4 юлдуз, 2025) УИ ГреэнМетриc 2025(327- ўрин, 2025) (ва УНАИ аъзолиги (2025). Бундан ташқари, университет ва Шермуҳаммадов “2023-йил университети” ва “2023-йил ректори” халқаро танловларида ғолиб чиққан.

Мукокофотлари

Манбалар