Bahodur tudun
Баҳодур тудун (тутун) – Чоч ҳокимларидан бири. 713-йил Чоч вилояти ҳокими, Хитой йилномаларида Мохеду тутун деб берилган. Қутайба ибн Муслим раҳбарлигидаги араб фотихларининг Чочга 713-йилда қилган дастлабки ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлган.
Суғд ҳужжатларидан бирида Панжикент ҳокими Деваштичнинг элчиси Фатуфарн 719 ит. Чочда тудун ва Чоч ҳокими билан учрашгани ҳақида ран боради. Бунда тудун хоқонлик тайин этган лавозим номи холос. Шунга кўра, Мохеду тудуннинг Чоч билан боғланиши бир илмий тахмин деб қаралиши мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |