Bahor (fasl)
Баҳор, кўклам – 1-йил фасли, мавсум. Ернинг Шимолий ярим шарида ба-ҳорги кеча-кундуз тенглиги (20 ёки 21-март)дан ёзги қуёш турғунлигигача, яъни кундуз энг узун, кечаси энг қисқа бўлган кунгача (21 ёки 22-июнгача) давом этади. Шартли равишда март, апрел ва май ойларини Б. деб аташ қабул қилинган. Ернинг Жанубий ярим шарида бу вақтда куз фасли бўлади. Б. қишдан ёзга ўтиш мавсуми ҳисобланади. Б. келиши билан кунлар тез исий бошлайди, дарахтлар барг ёзади, майсалар кўкаради, қушлар учиб кела бошлайди ва ҳоказо Булар турли жойларда ҳар хил пайтларда рўй беради, Қутб кенгликларида Б. қиска бўлади, тропикларда сезилмай ўтиб кетади (қаранг Йил фасмари); 2) қадимги оғирлик ўлчов бирлиги; мусул-мон давлатларида қўлланган. Климата ишлатилиш жойи ва даврига қараб ҳар хил бўлган: а) вазни 229 кг га тенг бўлган кичкина ва вазни 422 кг га тенг бўлган катта Б.ларга бўлинади. Б.нинг 207.4 кг ли тури ҳам бор; б) Маккада 1 Б. 183,7 кг га тенг бўлган (16-а).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |