Bahor ansambli
Баҳор ансамбли – Мукаррама Турғунбоева номидаги „Баҳор“ халқ рақс ансамбли – „Ўзбекрақс“ бирлашмасидаги жаҳонга машҳур ансамбл. 1957-йил ташкил этилган. Ансамблнинг асосчиси ва биринчи бадиий раҳбари Мукаррама Турғунбоева (1979-йилгача), шунингдек Б. Алиев, Қ. Дадаев ҳам ташкилотчилардан. Кейинги бадиий раҳбарлари: Қундуз Миркаримова (1979 – 1988), Равшаной Шарипова (1988 – 1990), Маъмура Эргашева (1990-йилдан). Мусиқа раҳбари Бахтиёр Алиев (1965-йилдан). 1964-йилдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ансамбл. 1979-йилдан М. Турғунбоева номида.
Баҳор ансамбли ижрочиларининг асосини Тошкент Хореография билим юртини тамомлаган қизлар ва Тошкент давлат консерваторияси. Ўзбекистон мусиқа мактабларини тугатган жўрнавоз созанда. хонандалар ташкил этади. З. Раҳматуллаева, Д.Керимова, Н. Атаманова, Т. Юнусова, А.Тўлаганова, Д. Абдуллаева, Н. Баширова, Э. Расулхўжаева, К. Раҳматуллаева, Н. Алимбоева каби раққо-салар, Б. Алиев, Р. Ҳамдамов, Э. Каримов, Қ. Дадаев, Р. Акбарбеков, Ў. Ризаев, С Тўхтасинов, Б. Холиқов, К. Носиров, К. Комилов сингари созандалар ҳамда О. Матёқубов, Б. Иўддошев ва бошқа хонандалар ансамблнинг дастлабки ижодкорларидир. Ансамбл репертуарида 200 дан ортиқ якка ва оммавий рақслар бор. Баҳор ансамбли ўзбек халқининг кўп асрлар мобайнида тўпланган анъанавий рақс маданияти билан жаҳон замонавий рақслари ютуқларини мужассамлантирган. У тарихий-этнографик ва замонавий халқ рақслари асосида янги маз-мун касб этувчи саҳна рақслари ижод этди. „Занг“, „Давра“, „Катта ўйин“, „Танавор“, „Лазги“, „Муножот“ каби ўзбек мумтоз рақслари шулар жумласидандир. Ансамбл репертуарини янада бойиши, жаҳонга танилишида 60-йилларнинг охири ва 70-йилларда ансамблга келиб қўшилган М. Эргашева, Г. Фо-зилжонова, Ў. Муҳамедова, Г. Жўраева, Ф. Низомитдинова, Д. Зиёхонова, Р. Ни-зомова, Р. Шарипова, В. Романова, Г. Ҳамроева, М. Ҳайдарова, Д. Юнусоваларнинг хизматлари каттадир. Баҳор ансамбли ўз дастурини Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос янги-янги рақслар билан ҳам бойитмоқда. Фарғона, Наманган, Андижон, Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Хоразм рақслари қаторида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча халқлар ва қорақалпоқ халқининг рақслари ансамбл дастуридан ўрин олган. „Баҳор валси“, „Диддор“, „Фарғона рубоийси“, „Гулноз“, „Наманган олмаси“, „Андижон полкаси“, „Пиёла“ сингари фарғонача услубда яратилган рақслар, шунингдек „Самарқанд бешқарсаги“, „Бухоро давраси“, „Хоразм лазгиси“, „Қирқ қиз“, „Нилуфар“, „Ок олтин“, „Дугоналар“, „Шўхи пари“, „Нозанин“, „Гулдаста“ каби рақслар томошабинларга манзур. Меҳнат шавқи акс этган „Пилла“, „Пахта байрами“ рақс сюиталари ва „Гулсара“, „Наманганча“, „Роҳат“, „Помир рақси“ қизларнинг энг севган рақсларидир. „Етти сайёра“, „Самарқанд баҳори“, „Қудаандалар“, „Чўпон“, „Қўғирчоқ“ каби сюжетли рақслар ансамбл репертуарининг хил-ма-хиллигини оширди. Жамоа репертуаридан ҳинд, покистон, бирма, япон, корейс, араб, турк, афғон, куба, вен-гер, Ветнам, чех каби жаҳон халқларининг рақслари муносиб ўрин олган. Ансамблнинг кўпгина рақслари қўшиқ билан ижро этилади. Қўшиқларни хонандалар (Аҳмаджон Шукуров, Хайрулла Лутфуллаев ва бошқалар)дан ташқари қизларнинг ўзлари ҳам созандалар билан айтадилар. „Ин-тизор“, „Улоқ“, „Ўзбегим“ каби қизлар лапари машҳур.
Кейинги йилларда Баҳор ансамблининг „Беш гўзал“, „Тўёна“, „Ўзбекистон қизлари“, „Наврўз“, „Мукаррамахоним ўй-наса“, „Баҳор нашидаси“, „Эркалаб“, „Ўзбекистон истиқлоли“, „Мажнунтол“ каби оммавий ва композицияли рақслари шуҳрат қозонди. Ансамбл рақсларини саҳнага қўйганлар: Мукаррама Турғунбоева, Галия Измайлова, Ғаф-фор Валломатзода, Исохор Оқилов, Қундуз Миркаримова, Амина Дилбо-зий, Маъмура Эргашева ва бошқа
Баҳор ансамбли 1996-йилдан „Ўзбекрақс“ бирлашмасида фаолият кўрсатади. Ансамблда 60 киши қатнашади (2000). Тошкентда Мустақиллик майдонида ўз консерт залига эга. Етакчи артистлари: Рушана Султонова, Гулнора Низомова, Роза Адамбоева, Елена Тўхтаева, Олима Ёкубова (раққосалар), Н. Тўрахўжаев, И. Ҳамдамов, К. Мирзаев, М. Фозилжонов (созандалар), Эркин Рўзиматов (хонанда). Ансамбл Ливия, Марокаш, Жазоир, Тунис, Ҳиндистон, Сингапур, Малайзия, Покистон, Афғонистон, Жанубий Корея, Япония каби мамлакатларда гастролда бўлган. Москвада бўлиб ўтган жаҳон ёшлари ва тал абалари 6-фестивали, Лейпсигда ўтказилган халқ рақслари 8-фестивали (1971) лауреати[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |