Баҳор таровати
| Муаллиф(лар) | Эркин Воҳидов |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | шеърлар, достонларлар ва песа |
| Нашр этилган санаси | 2015 |
| Нашриёт | „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти |
| Саҳифалар сони | 432 |
| ИСБН | ИСБН 978-9943-26-164-8 |
| Кейингиси | „Ёз ҳарорати“ |
„Баҳор таровати“, тўлиқ номи „Сайланма. Баҳор таровати. 1-жилд“ — ўзбек шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб шеърий асарлар тўплами. Яна етти китоб — „Ёз ҳарорати“, „Куз саховати“, „Қиш ҳаловати“, Қалб садоқати", „Эрк саодати“ асарларидан ҳамда икки жилд бадиий таржималардан иборат „Тўла асарлар тўплами“ деб номланган саккиз жилдли тўпламнинг биринчи жилди. 2015-йил Тошкент шаҳрида „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририятида чоп этилган. Тўпламга киритилган илк тўрт китоб умрнинг тўрт фаслини ифода этувчи асарларни ўзида жамлаган бўлиб, биринчи жилд баҳор фасли ва ёшликнинг таровати ва гўзаллигига бағишланган[1].
Тўпламга Иброҳим Ғафуров кириш сўз ёзган. Унга шоирнинг илк шеърлари ҳамда „Нидо“, „Орзу чашмаси“, „Палаткада ёзилган достон“, „Қуёш маскани“ достонлари, шунингдек, уч пардали „Олтин девор“ комедияси киритилган. Тўпламга киритилган шеърлар „Йўқ, ҳаловат истамайман!“ „Ёшлик девони“ ҳамда „Болалигим — бозорим“ туркумларига бўлинган.
Яна қаранг
- „Иккинчи жилд: Ёз ҳарорати“
- „Учинчи жилд: Куз саховати“
- „Тўртинчи жилд: Қиш ҳаловати“
- „Бешинчи жилд: Баҳор таровати“
- „Олтинчи жилд: Эрк саодати“
Манбалар
- ↑ „Сайланма 1-жилд. Баҳор таровати, ИПАК „Шарқ““. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси. Қаралди: 2020-йил 10-декабр.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |