Bahora Xuramzod
- Википедияда исми Баҳор бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Баҳора Хурамзод (1958-йил 19-декабр, Ансаралмос, Самарқанд) – олим, санъацҳунос, фан доктори (2004), доцент (2002). Тожикистон Фанлар акдемияси аъзоси (1984).
| Баҳора Хурамзод | |
|---|---|
| Таваллуди |
19-декабр 1958-йил Самарқанд, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Санъацҳунос |
| Иш жойлари | Тожикистон Фанлар академияси |
| Таълими | Самарқанд давлат тиббиёт университети |
Ҳаёти
Баҳора Хурамзод 1958-йил 19-декабрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд шаҳар 37-сон ўрта мактабда таҳсил олган. 1975-йилда А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университетида ўқишга кирган. Университетни аъло баҳоларга тамомлаб, Тожикистонга келган (1979). Тожикистон Фанлар академиясида аспирант, кичик илмий ходим бўлган. Тожикистон Фанлар академияси Аҳмад Дониши номидаги Тарих ва археология институти санъат бўлими катта илмий ходими (1979—1994). 1993-йилда профессор Низом Нуржонов раҳбарлигида „Тарихий тожик драматургияси ва унинг саҳна тимсоли“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1994-йилдан бошлаб А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университетида меҳнат фаолиятини юритган. Ҳозир Самарқанд шаҳрида истиқомат қилади. Тожик адиби Ҳазрат Сабоҳийнинг рафиқаси ҳисобланади.
Илмий фаолияти
Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон, Америка Қўшма Штатларида илмий тўпламлари ва университетларида драматургия ва тожик театри, маданияцҳунослик муаммоларига оид 60 дан ортиқ илмий мақола ва 3 та монография, 15 та тезис ҳамда маърузалар муаллифи. Жумладан, „Саҳна ва тарихий шахс“ (рус тилида, Самарқанд, „Суғдиёна“, 1998), „Тугалланмаган қўлёзмалар“ (Маҳмуджон Воҳидов ҳаётидан, „Деваштич“, 2005) китоблари муаллифи[1]. Туркияда (1989), Сурияда (1990), Таллинда (1990), Россияда (1992), АҚШда (2004) Марказий Осиё маданиятига бағишланган халқаро конференсияларда иштирок этган. Тожикистон ва Ўзбекистон даврий нашрларида („Адабиёт ва санъат“, „Самарқанд овози“ кундалик газеталари) 60 га яқин илмий мақола ва маъруза тезислари чоп этилган. „Шоҳнома ва театр“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Норвег файласуфи Гуннар Снирбек ва Нилс Гилженинг машҳур „Фалсафа тарихи“ китобини тожик тилига таржима қилган[2][3].
Манбалар
- ↑ „Имрӯз 19-уми декабр — зодрӯзи олим, санъатшинос, доктори илмҳои санъатшиносӣ Баҳора Хуррамзод мебошад“. www.овози.уз. 2023-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Сухане аз ҳамкориҳои Дамир Дӯстмуҳаммадов ва Баҳор Хуррамзод“. www.фаразҳ.тж. Қаралди: 27-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ Аслҳо ва наслҳо. – Душанбе, 2013, – С. 163 ИСБН 978-99947-958-2-6