Баҳористон (китоб)
Баҳористон (بهارستان; „баҳор мамлакати“ ёки „баҳор боғи“ деган маънони англатади) — Абдураҳмон Жомий томонидан ёзилган ахлоқий тарбиявий китоб. Унда ҳикоялар, эртаклар, ахлоқий насиҳатлар, асосан, насрда, шунингдек назмда ҳам мавжуд. “Баҳористон” саккиз боб, муқаддима ва хулосадан иборат. Унинг ҳар бир боби روضة „равзат“ (арабчада жаннат) деб аталади.
|
Баҳористон асарига ишланган миниатура (1595 йил) | |
| Асл номи | بهارستان |
|---|---|
| Тил | форсча ва арабча |
| Жанр(лар)и | ахлоқ |
Жомий бу китобни 1487-йилда ёзган. Жомий “Баҳористон”нинг муқаддимасида бу китобни Са’дий Шерозийнинг “Гулистон” асари услубида ўша пайтда ўн ёшга тўлган ўғли Зиёуддин Юсуфга бағишлаб ёзганлигини та’кидлаган. Баҳористонда тасаввуф ва унга оид материаллар мавжуд. Китоб 469 мисрали ше’р; 16 та мисраси араб тилида, қолганлари форс тилида битилган. Баҳористон матнларида сажъ мавжуд бўлиб, тури қофияли наср, я’ни ритмик (вазн) йўсиндадир. Баҳористондаги ҳар бир боб ма’лум бир мавзуга бағишланган; масалан, еттинчи бобда айрим шоирларнинг ҳаёти ва таржимайи ҳоли ҳақида сўз боради.
Асарнинг тузилиши қуйидагичадир:
- Донишмандлар тўғрисида;
- Ҳакимларнинг ҳикмати шарҳи;
- Султонлар ҳақида ҳикоялар;
- Жуду карам васфи ҳақида;
- Ишқ муҳаббат баёни ҳақида;
- Мутоибалар тўғрисида;
- Шоирлар зики, шеър таърифи, унинг турлари ҳақида;
- Тамсил ҳикоялар ҳақида.
Қоонийнинг „Паришон“, Тамкиннинг „Мулистон“ ва шунга ўхшаш асарларда „Баҳористон“нинг та’сири катта. Сербиянинг форс тилидаги сўфий шоири Фавзий (ХВИИ аср) “Булбулистон” асарини айнан “Баҳористон” услубида ёзган. “Баҳористон” лотин (1778), немис (1935, 1964 ва 1981), чех (1957), озарбайжон (1964), рус (1964) тилларига таржима ва нашр этилган. “Баҳористон” Тожикистонда 1966- ва 2008-йилларда нашр этилган.
Адабиётлар
- Баҳористон / А. Афсаҳзод, А. Сатторзода // Асос — Боз. — Душанбе: СИЭМТ, 2013. — (Энсиклопедияи Миллии Тоҷик : [тахм. 25 ҷ.] / сармуҳаррир Н. Амиршоҳӣ ; 2011—2021, ҷ. 2). — ИСБН 978-99947-33-52-4.