Баҳористон тумани – Қашқадарё вилоятидаги туман. 1979-йил 10-апрелда ташкил этилган. Вилоятнинг жанубий-ғарбида жойлашган. Муборак, Касби, Усмон Юсупов туманлари билан чегарадош. Майдони 1,93 минг км². Аҳолиси 30 мингдан ортиқ киши (2000). Баҳористон туманида 3 қишлоқ фуқаролари йиғини (Помуқ, Чаманзор, Чандир) бор. Маркази – Помуқ қишлоғи.

Баҳористон
Туман (собиқ)
39°1′30″Н 65°5′3″Э / 39.02500°Н 65.08417°Э / 39.02500; 65.08417
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
Асос солинган 1979
Расмий тил(лар)и Ўзбек тили
Аҳолиси
 (2003)
13 000
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди 75
Почта индекс(лар)и 191008
Автомобил коди 70
Bahoriston xaritada
Bahoriston
Баҳористон

Табиати. Баҳористон тумани Қарши чўли зонасида жойлашган. Ер усти текислик, қир ва адирлардан иборат. Мутлақ баландлиги 400 – 500 м. Ёзи узоқ ва иссиқ. Июлнинг ўртача температураси 28 – 29,5°, январники текисликларда –0,2° дан 1,9° гача. Йилига 190 – 200 мм ёғин тушади.

Аҳолиси, асосан ўзбеклар; рус, татар, арман, грузин, украин ва бошқа ҳам яшайди. 1 км- га ўртача 16 киши тўғри келади.

Хўжалиги. Баҳористон туманида 8 кичик корхона маҳсулотлар тайёрлаш, таъмирлаш, сав-до-сотиқ ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Баҳористон туманида суғориладиган ерлар 26,1 минг га, экинзорлар 21,6 минг га, шу жумладан 10,6 минг га ерга пахта, 0,3 минг га ерга сабзавот, 1,4 минг га ерга беда, 0,2 минг га ерга маккажўхори, 9,0 минг га ерга ғалла экинлари экилади. Баҳористон туманида 7 жамоа ширкат хўжалиги, 43 фермер хўжалиги бор. Шунингдек чорвачилик ҳам ривожланган. "Ўзбекистон" қоракўл-наслчилик хўжалиги (40 мингдан ортиқ қўй-қўзи) мавжуд. Туман жамоа ва шахсий хужаликларида 13,9 минг қорамол, 129,5 минг қўй ва эчки, 16,5 минг парранда, 96 туя бор (2000).

1999/2000 ўқув йилида 14 умумий таълим мактаби, 1 бизнес мактаби, 1 спорт мактаби ва 1 академик лицейда 8 мингга яқин ўқувчи таълим олди. 31 омма-вий кутубхона, 4 клуб, 4 кинотеатр бор; 2 касалхона, 5 фелдшер-акушерлик пункти, 3 консултатив диагностика амбулаториясида 40 врач, 200 ўрта маъ-лумотли тиббий ходим ишлайди. Кей-инги йилларда 600 ўринли теннис корти биноси, 5000 ўринли стадион, ну-ронийлар чойхонаси, "Супермаркет" савдо дўкони, 422 ўринли мактаб биноси, 150 ўринли деҳқон бозори ва бошқа қурилди. 1980-йилдан "Баҳористон ҳақиқати" туман газетаси чиқа бошлади. 2003-йилга келиб Баҳористон тумани ва Усмон Юсупов тумани бирлаштирилиб Миришкор тумани ташкил этилди ва Баҳористон тумани тугатилди. Хозирги кунда (2016) ушбу ҳудудда "Қишлоқхо'жаликкимё" АЖ Помуқ филиали, Баҳористон ЭТК, туман Шифохонаси, Мини Агро-банк, Мини Халқ банки, Ёнг'ин Хавфсизлиги қисми, Ободонлаштириш бо'лими, 2 та то'йхона, Помуқ шахарчаси о'йингохи ва бошқалар бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил