Баҳорни қувиб
Баҳорни қувиб (инглизча: Ин Пурсуит оф Спринг) – Ўзбекфилм киностудиясида 2025-йил Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган психологик драма. Филмда бош ролларни Раъно Шодиева, Илҳом Бердиев ва Анвар Картаев ижро этган бўлиб, унинг дунё премераси Хитойда СCО Филм Фестивали доирасида бўлиб ўтди ҳамда филм Энг яхши актриса номинациясида тақдирланди[1]. Филм узоқ йиллик қувғинда бўлган аёлнинг қишлоғига қайтиши ва жамият босими, хотиралари ҳамда йўқотишлари билан юзма-юз келиши ҳақида ҳикоя қилади.
| Баҳорни қувиб | |
|---|---|
| Файл:Ин Пурсуит оф Спринг филм постер.жпг | |
| Режиссёр(лар) | Аюб Шаҳобиддинов |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Эркин Аъзам |
| Ролларда |
Раъно Шодиева Илҳом Бердиев Анвар Картаев |
| Постановкачи рассом(лар) |
Шамшетдин Ибраймов |
| Студия | Ўзбекфилм |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 82 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
Баҳорни Қувиб бир нечта халқаро фестивалларда критиклар томонидан яхши баҳоланди, шунингдек 2025-йилги ВИ Лендоc Филм Фестивалида Энг яхши актриса ва Энг яхши ссенарий номинацияларида ғолиб бўлди[2][3]. Филм 56-Халқаро Ҳиндистон Кинофестивалининг Дунё Киноси доирасида 2025-йил 23-ноябр куни Гоада намойиш этилган[4]. Шунингдек, у 28-ноябр санасида Эроннинг 43-Фажр Халқаро Кинофестивалида ҳам намойиш этилган.
Сюжети
Роҳат Шукурова узоқ пиллар қувғинда бўлган қийинчиликлардан кейин олис Арчали қишлоғига қайтиб боради. Бир пайтлар ёшлиги ва муҳаббатини янчиб ташлаган Совет даври скандаллари уни ҳамон безовта қилар экан, жамиятда ҳалигача ўзгармай қолган баъзи чандиқлар билан юзма-юз келишига тўғри келади. Роҳатнинг қишлоқдагилар билан яна алоқага киришиши фонида филм чидамлилик, кечиримлилик ва тинчликка бўлган интилишнинг шахсий портретларини кўрсатиб беради[5].
Актёрлари
- Раъно Шодиева Роҳат Шукурова ролида
- Раъно Аҳмаджонова Роҳат Шукурованинг ёшлиги
- Илҳом Бердиев Қудрат Рамазонов ва унинг ўғли Нодир Рамазонов ролида
- Анвар Картаев Хожиқулов ролида
- Фарина Ойбекзода Роҳатой ролида
- Баҳора Арслонова Ойгул, Нодир Рамазоновнинг аёли ролида
- Анна Петяева Лариса Шевченко ролида
Ишлаб чиқарилиши
Филм ссенарийси машҳур Ўзбек ёзувчиси Эркин Аъзам томинида ёзилган бўлиб, ссенарийда қувғинда юришнинг инсон умри бадали ва чидамлилик сингари мавзуларга урғу берилган[6].
Суратга олиш ишлари асосан Бойсун туманида, анъанавий ландшафт ва тарихий излардан фойдаланилган холда тасвирга олинган[7]. Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов визуал тон ва атмосферанинг ўзига хослигига урғу берган. Филм постановкачи оператори Диёр Исматов[8].
Филм Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига асосан Ўзбекфилм киностудиясида ишлаб чиқарилган[9].
Релиз
Баҳорни Қувиб филми 2025-йилнинг Июн ойида Бишкек Халқаро Кинофестивалида илк бор намойиш этилган. Кейинчалик бошқа кўплаб фестивалларда иштирок этган[10][11].
| Сана | Фестивал номи | Жойи |
|---|---|---|
| 2025 Июн | Бишкек Интернатионал Филм Фестивал | Қирғизистон |
| 2025 Июл | СCО Филм Фестивал | Хитой |
| 2025 Август | Интернатионал Филм Фестивал Антарес | Россия |
| Лендоc Филм Фестивал (ЛЕФФ) | ||
| 2025 Сентябр | Арц Лумиèре Индонесиа Фестивал | Индонесиа |
| 2025 Октябр | Коркут Ата Филм Фестивал | Қозоғистон |
| Тожи Сомон Интернатионал Филм Фестивал | Тожикистон | |
| 2025 Ноябр | Листапад Филм Фестивал | Беларус |
| Интернатионал Филм Фестивал оф Индиа (ИФФИ) | Ҳиндистон | |
| Фажр Интернатионал Филм Фестивал (ФИФФ) | Эрон | |
| 2025 Декабр | Торонто Глобал Филм Фестивал | Канада |
| 2026 Январ | Дҳака Интернатионал Филм Фестивал | Бангладеш |
Мукофотлари
Критик таҳлил
Ўзбек критиклари филмнинг эмоционал бойлиги ва қишлоқ ҳаётининг табиий ёритилганлигига урғу беришган. Ойина журналида кинотаҳлилчи Шоҳида Эшонбобоева ёзишича филм "ёш умри ҳасад оловида куйдирилган, ҳатто севгани ҳам бир умрлик „тамға“дан асрай олмаган бир ўзбек қизи қисмати ўлароқ, бир қавмнинг униб ўсолмай, кўкаролмай, боғичини ечолмай қолган, қолаётган фарзандлари тақдири" тўғрисида ва филмнинг бош қаҳрамони Роҳат Шукуровани жонлантирган актриса Раъно Шодиеванинг ижроси карерасидаги энг яхши ижролардан бири бўлган.[12] Филм психологик реализм ва рамзий тасвирлар орқали хотира ҳамда кечирим ўртасидаги ички зиддиятни ёритади. Филмнинг ўтиб бориш сур’ати ва операторлик ишлари вақт ўтишини ҳамда ҳиссий яккаланишни акс эттиради. Режиссор Шаҳобиддиновнинг минималистик услуби ташқи эмас, балки ички курашга эътибор қаратиб, Баҳорни қувиб филмига замонавий ўзбек киносининг сокин, бироқ таъсирчан намунаси сифатида алоҳида оҳанг бағишлайди.[13]
Совринлари
Баҳорни Қувиб филми дунё бўйлаб кўплаб фестивалларда турли хил мукофотлари қўлга киритган.
| Йили | Фестивал номи | Категрияси | Қабул қилувчи | Натижаси | Реф. |
|---|---|---|---|---|---|
| 2025 | ИИИ Бишкек Интернатионал Филм Фестивал | Энг яхши филм | Аюб Шаҳобиддинов | Номинант | [14] |
| СCО Филм Фестивал | Энг яхши актриса | Раъно Шодиева | Ғолиб | [15] | |
| ИИ Антарес Интернатионал Филм Фестивал | Энг яхши тўлиқ метражли филм | Аюб Шаҳобиддинов | Ғолиб | [16][17] | |
| Энг яхши эркак актёр | Илҳом Бердиев | ||||
| Энг яхши ссенарий | Эркин Аъзам | ||||
| Энг яхши иккинчи пландаги актёр | Анвар Картеев | ||||
| ВИ Лендоc Интернатионал Филм Фестивал | Энг яхши ссенарий | Эркин Аъзам | Ғолиб | [18] | |
| Энг яхши актриса | Раъно Шодиева | ||||
| Олтин ҳумо | Энг яхши ссенарий | Эркин А’зам | Ғолиб | [19] | |
| Энг яхши овоз режиссёри | Улуғбек Абдусоатов | Ғолиб |
Манбалар
- ↑ уза.уз „Тҳе филм Ин Пурсуит оф Спринг реcеивес ан аwард“ (уз). Уза.уз (2025-йил 10-июл). Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ „В поисках весны“. леффлендоc.ру. Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ „Кинематографисты из Узбекистана стали лучшими на международном фестивале“ (ру). Подробно.уз. Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ „Cинема оф тҳе Wорлд - 2025“ (эн). Интернатионал Филм Фестивал оф Индиа (2025-йил 7-ноябр). Қаралди: 2025-йил 7-ноябр.
- ↑ „В ПОГОНЕ ЗА ВЕСНОЙ - кино в Бишкеке 12.06.2025, ТСУМ Cинема | бишкек.эвенц“. бишкек.эвенц. Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ Аниқ.уз „Атоқли адиб Эркин А’зам ссенарийси асосида янги кинокартина суратга олинади“ (уз). Аниқ.уз (2024-йил 13-апрел). Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ ойина.уз „“Баҳорни қувиб” номли янги психологик драма суратга олинади“ (уз). Ойина.уз. Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ „Режиссер Аюб Шахобиддинов начал работу над новым фильмом“ (ру). даракчи.уз (2024-йил 13-апрел). Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ „Хитойда э’тироф этилган “Баҳорни қувиб” кинокартинаси Россиянинг “Антарес” кинофестивалида иштирок этади“ (уз). Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги. Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ Баҳорни қувиб (2025) - Релеасе инфо - ИМДб.
- ↑ Котзатҳанасис, Панос „Филм Ревиэw: Ин Пурсуит оф Спринг (2025) бй Аюб Шаҳобиддинов“ (эн-УС). Асиан Мовиэ Пулсе (2025-йил 13-июн). Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ ойина.уз „Фақат муҳаббат ҳақидаги филм эмас – “Баҳорни қувиб” филми таҳлили“ (уз). Ойина.уз. Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ „Ўзбек киноси қайтди: «Баҳорни қувиб»“ (уз-УЗ). www.хабар.уз. Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ „“Баҳорни қувиб”. Ўзбек филми яна бир нуфузли совринга лойиқ деб топилди“ (уз-УЗ). хабар.уз. Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ „Ра'но Шодиева Шанхайдаги халқаро кинофестивалда "Энг яхши актриса" мукофотини қўлга киритди — Тошкент Афишаси“ (уз-Латн). www.афиша.уз (2025-йил 7-июл). Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ уза.уз „"Баҳорни қувиб” фильми “Антарес” кинофестивалида 3 та номинацияда ғолиб бўлди“ (уз). Уза.уз (2025-йил 11-август). Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ „Тҳе cомпетитион програм оф тҳе ИИ Антарес Интернатионал Филм Фестивал ҳас беэн формед: 104 филмс фром 29 cоунтриэс!“ (эн). антарес.филм. Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ „Узбекская актриса Раъно Шодиева признана лучшей за исполнение роли в художественном фильме «В погоне за весной»“ [Узбек аcтресс Рано Шодиэва wас реcогнизед ас тҳе бест фор ҳер роле ин тҳе феатуре филм "Ин Пурсуит оф Спринг."] (ру-РУ). Узбекистон анд Правда Востока неwспаперс. Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ Темирханова, Сапура „«Олтин Ҳумо — 2025» қандай ўтди“ (уз). Курсив Медиа Узбекистан - Курсив Медиа Узбекистан – О'збекистон иқтисодиёти ва сиёсати, бизнес ва молия янгиликлари (2025-йил 17-декабр). Қаралди: 2026-йил 2-феврал.