Баҳрали нам (фойдали нам) – тупроқдаги намнинг ўсимликлар ўзлаштира оладиган қисми. Баҳрали нам кўпинча тупроқ дала нам сиғимининг 65 – 70% га тенг бўлади. Бу миқдор ўсимлик хилига ва тупроқнинг механик таркибига қараб ўзгаради. Масалан, полиз экинлари учун 75 – 80%, ғўза ва бошоқли ўсимликлар учун 65 – 70%, шунингдек енгил тупроқларда озроқ, оғир тупроқларда кўпроқ. Тупроқдаги намнинг ўсимлик ўзлаштира олмайдиган қисми баҳрасиз нам дейилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил