Bahri bayt
Баҳри байт (араб, баҳр – вазн ва байт сўзидан) – ижодий мусобақа. Бу аввалдан Шарқ ижодкорлари ўртасида мавжуд бўлган ижодий мусобақа ҳисобланади. Ушбу ижодий мусобақа учун махсус қоидалар ишлаб чиқилган бўлиб, бунда қатнашувчилар навбатма-навбат байт айтиб тортишишади.
Турлари
Баҳри байтнинг 2 тури бор:
1) қатнашувчилардан бири айтган байтнинг охирги сўзи қайси ҳарф билан тугаган бўлса, иккинчиси биринчи сўзни худди шу ҳарф билан бошлаб байт айтади. Масалан:
Кимга қилдим бир вафо, ким юз жафосин кўрмадим,
Кўргузуб юз меҳрким, дарду балосин кўрмадим.
Мен вафоси ваъдасидин шодмен.
Ул вафо, билмонки, қилмас ё қилур.
Баҳри байтда мавзу ва мазмун бирлиги шарт эмас, аммо айтилган байт ёки мисра такрорланмаслиги керак; 2) қатнашувчилардан бири иккинчисига қаерга боргани, кимникига қўнгани, қўноқ жойда кимни кўргани. қандай овқат егани ва қандай қўшиқ айтгаии ёки эшитгани ҳақида сўроқ беради. Жавоб берувчи сўроққа бирор жойнинг номини айтади. Кейинги ҳар бир сўроққа ўша жой номининг охирги ҳарфи билан бошланадиган жумла ёки қўшиқ билан жавоб қайтаради. Тортишув томонлардан бири енгилгунга қадар ёки муайян вақт мобайнида шу тартибда давом этади.
Мавзу
Баҳри байтда мавзу ва мазмун бирлиги шарт эмас, аммо айтилган байт ёки мисра такрорланмаслиги керак. Қолаверса, ўйинни ма’лум бир ижодкор ше’рияти юзасидан ёки умумий тарзда ҳам ўйнаш мумкин. Ушбу ўйиндан кўзланган асосий мақсад иштирокчининг қувваи ҳофизаси ва адабий дидини синовдан ўтказиш ҳисобланади.
Баҳрибайт сўзининг бир-биридан гўзал, бир-биридан қолишмайдиган каби ма’носи ҳам бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |